» » Арнасойда 27 нафар болажонларнинг хатна тўйи ўтказилди

Арнасойда 27 нафар болажонларнинг хатна тўйи ўтказилди

25 август 2022 г 606 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида Арнасой тумани Зарафшон МФЙда замонавий услубда қурилган “Мадина мумтоз” тантаналар мажмуасининг очилиш маросими хақиқий байрамга айланди.

Унда сўз олганлар бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий самараларини бераётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Жумладан Арнасой туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор берилаётганлиги натижасида янгидан янги замонавий хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилмоқда. Бунга яққол мисол қилиб  “Мадина мумтоз” тантаналар мажмуасини келтириш мумкин. 

Ушбу объектнинг очилиши маъросимида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбиркор Норматжон Эргашев раҳбарлигидаги “Қўқон қуёши” фермер ҳўжалиги қошида ташкил этилган “Мадина мумтоз” тантаналар мажмуаси лойиҳасининг умумий қиймати 1 млрд 200 млн сўм. Шундан 800 млн сўм тадбиркорнинг ўз маблағидан, 400 млн сўм эса банк кредити ҳисобидан қурилди. Тўйхонанинг қурилиб фойдаланишга топширилиши билан 20 та янги иш ўрни яратилди.

Байрам арафасида тантаналар мажмуасининг ишга туширилишида 27 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг хатна тўйларига уланиб кетди. Тўйболаларга Арнасой туман ҳокимлиги ва "Махалла" хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 40 млн сўмлик кийим кечак ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Болажонларнинг хатна тўйларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаррам Абдухалилова, туман Маданият маркази ва 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ёш истеъдодли хонандалари ўзининг куй-қўшиқлари билан байрам шукуҳига шукуҳ қўшди.

Халқимизда “Тинч юртга байрамлар, тўйлар ярашади” деган теран мазмун – моҳиятга эга ҳикматли ибора бор. Беадад шукроналар бўлсинки, муҳтарам Юртбошимизнинг доно сиёсати туфайли халқимиз тинч, осойишта, фаровон ҳаёт кечирмоқда. Орзу ниятларига етишиш учун юрт истиқболи йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда, яъни фарзанд ва невараларини тарбиялаб, камолини кўрмоқда. Инсон учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак!

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!