» » Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Жиззах вилоят бўлими томонидан меҳр саховат кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Жиззах вилоят бўлими томонидан меҳр саховат кўрсатилмоқда

27 август 2022 г 1 283 Комментарии: 0

Инсон қадр-қимматини улуғлаш, эзгулик ва меҳр саховат кўрсатиш янгиланаётган Ўзбекистонимизни бош тамоийларидан бири бўлиб келмоқда.

Айниқса киийнги 5 йил ичида  Ҳурматли Президентимиз томонидан  аҳолининг кам таъминланган қисмига айниқса ногиронлиги бўлган шахсларга муҳум эътибор қаратилиб катта ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Ногиронлар жамияти нодавлат-нотижорат ташкилоти бўлиб фаолият кўрсатиб келмоқда.  Бугунги кунда Жиззах вилоятида 32 минг  нафарга яқин  ногиронлиги бўлган шахслар истиқомад қилиб келмоқдалар.

Ҳурматли юртбошимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга кўрсатилаётган ёрдамлар  ва уларнинг муҳтожларини  уй-жой билан таъминланиши, улар учун ўтказилаётган байрам тадбирлари ва берилаётган беминнат совға-саломлар, кўрсатилаётган  эътибор ва ғамхўрликлар ҳали дунёнинг бирор бир давлатида бўлган эмас. Бундай эътибор ва ёрдамлар эса ўзгалар ёрдамига муҳтож ногиронларни қувончига-қувонч қўшиб, мамлакатимиз раҳбариятига бўлган ишончи кундан-кунга ошиб бормоқда. Бундай эътибордан элимизнинг барча  имконияти чекланган, кўмакга муҳтож инсонлари  ва оқсоқоллари катта қувончда бўлиб қўллари доимо дуода бўлмоқда.

Мана шундай савобли ишларни амалга оширилишида ногиронларга кўрсатилаётган ёрдамларни  ўз вақтида  кўмакга муҳтож ва тушакда ётиб қолган ногиронларга етказишда  ногиронлар жамиятини катта ўрни ва салоҳияти бор.

Биргина, Ногиронлар жамияти томонидан кийинги  йиллар ичида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган ногирон оила фарзандларини  68 нафар  “Хатна” тўйлари Ногиронлар жамияти томонидан  катта тантаналар билан ўтказиб берилди.

Ногиронлар жамияти аъзолари ичида, ўз ақл идроки, ишбилармонлиги ва тадбиркорлиги билан тиним билмай, изланиб келаётган ногиронларимиз ҳам кўплаб топилади. Ғаллаорол туманни  Маржонбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи,  
1-гуруҳ болаликдан ногирони “Жасорат” медали ва “Мустақилликни 30 йиллиги” кўкрак нишони соҳибаси ҳунарманд Нарзуллаева  Барно, Жиззах шаҳрида яшовчи ҳунарманд 1-гуруҳ болаликдан ногирон  “Жасорат”  медали  ва “Мустақилликни 30 йиллиги” кўкрак нишони соҳибаси ҳунарманд  Эгамқулова Малика, Пахтакор туманида яшовчи 2-гуруҳ болаликдан ногирон “Жасорат” медали ва “Мустақилликни  30 йиллиги”  кўкрак нишони соҳибаси Қўшбоқова Улбусин мисол қилиб олишимиз мумкин. Бу ногиронлар тўрт мучаси соғ бўлган инсонларга намуна ва ўрнак бўлиб барча жамият аъзолиларини ўз устида ишлашга ва изланишга чорлади. 

Бундан ташқари ўтган 2020-2021-йиллар давомида Ногиронлар жамиятининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш ва Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқий онгини-билимини  ошириш, уларни касб-ҳунарга таёрлаш ва  қайта тайёрлаш ҳамда уларни спорт орқали соғликларини тиклаш мақсадида 2021-йилнинг  ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон ногиронлар жамияти Жиззах вилоят бўлими “Ҳалқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди”дан 30 миллион сўмлик грант ғолиби, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Мирзачўл туман бўлинмаси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ жамоат фонди”дан   40 миллион сўмлик грант ғолиби,  Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлари жамоат Фонди томонидан, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Пахтакор туман бўлинмаси  67  миллион сўмлик ва “Ҳалқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди”дан 30 миллион сўмлик,  грант ғолиби,  ва Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Зарбдор туман бўлинмаси ҳам 70 миллион сўм грант ғолиби ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Арнасой туман бўлинмаси  “Ҳалқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди”дан 30 миллион сўмлик грант ғолибларига айландилар.

Бу грант лойиҳаларини мақсади Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-хунарга бепул ўқитиш, касбга тайёрлаш ва қайта таёрлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳаётга бўлган қизиқишларини, умид ва ишончларини янада ошириш, уларга ҳеч кимдан кам эмасликларини хис қилдириш келгуси ҳаётларида  ҳеч кимга муҳтож бўлмасдан ўзини-ўзи мустақил бошқариш мақсадида энг аввало уларни ҳуқуқий билимларини онгини ошириш ва касбига-соғлигига мос иш ўринлари билан таъминлаш, мана шу грант лойиҳасини  асоасий мақсадларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ногиронлар жамияти учун ананага айланиб бораётган савобли тадбирларимиздан бири  яна давом этмоқда. Мустақилигимизни 31 йиллик байрами шодиёналари арафасида вилоятимиз ҳудудида истиқомад қилувчи ногиронлиги бўлган шахсларни 10 нафарни фарзандларини “Хатна” тўйлари ногиронлар жамияти ҳисобидан ўтказилимоқда.

Ногиронлиги бўлган ва кўнгли уксик орамиздаги инсонларини, ҳаётда ҳеч кимдан кам эмасликларини ҳис қилдириб, уларни ҳаётга интилишларини ошириб биз доимо сиз билан деб кўнгилларини кўтаришдан иборатдир.

Бугун, яъни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз мустақилигимизни 31 йиллик шодиёналари арафасида Ногиронлар жамияти Жиззах вилоят бўлими томонидан, вилоят хокимлиги ва саховатпеша инсонлар кўмагида Жиззах шаҳридаги “Зокир ота” тўйлар масканида  10 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг фарзандлари ўзбек урф одатларига кўра  “Хатна” бўлиб, Мухаммадга уммад бўлдилар.  Тўй болаларни барчаси бир хил қилиб бош-оёқ кийим бош билан таъминланди ва ҳар бир тўй болага бир донадан болалар велосапети совға қилиб берилди.

Ушбу тадбирига 130 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва 20 нафар меҳмонлар таклиф қилинди. Ўзбекистон Республикаси Давлат филармонияси “Лазги ва ашулла рақс ансамбили”нинг хушовоз ва яккахон хонандаси Дилмурод Отажонов ташриф буюриб даврага ўзгача файз берди.

Мен бизга яқиндан ёрдам берган вилоят хокимлигига, саҳоватпеша инсонларга  барча ногиронлиги бўлган шахслар номидан чексиз миннатдорчилик билдираман.

 

 

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!