» » Зоминда “Агромарказ” иш бошлади

Зоминда “Агромарказ” иш бошлади

16 сентябрь 2022 г 692 Комментарии: 0

Дунёда озиқ-овқатга бўлган талаб, юзага чиқаётган муаммоларнинг катта фонга чиқиб, бутун дунёнинг нигоҳлари қадалганини олайлик. Бундай ўзгарувчанлик энди йилдан йилга ошса- ошадики, камаймайди.

Шу мақсадда, бугун Зомин тумани Даштобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги субъектларига замонавий агрохизматлар кўрсатувчи “Агромарказ” ўз фаолиятини бошлади.

Ташкил этилган тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбсари З.Омонқулов, туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари, фермерлар, маҳалла фаоллари иштирок этиди.

– Ташкил этилган марказимизнинг асосий мақсади аҳоли тармоқасидан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлаш, деҳқончилик соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш ва бу борада кузатилаётган янгиликларни амалиётга жорий қилишдан иборат. Ўйлайманки, ушбу марказ амалиётда деҳқонларимиз ва фермер хўжаликларига катта ёрдамчи бўлиб хизмат қилади, – дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқулов.

Маросим давомида йиғилганлар марказда мавжуд замонавий техника ва технологиялар билан яқиндан таништирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!