» » Фориш туманида ҳашар йўли билан кўприк бунёд этилмоқда

Фориш туманида ҳашар йўли билан кўприк бунёд этилмоқда

19 сентябрь 2022 г 415 Комментарии: 0

Ҳашар халқимизнинг азалий удумларидан. Ота-боболаримиз ҳашар йўли билан шаҳарлар, каналлар, йўллар бунёд этишган.

Маҳаллалар ободонлаштирилиб, боғ-роғлар яратишган. Ҳашар инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди.
Бугун давлат қилиб берар экан, деб қараб турадиган вақт эмас. Ҳар бир маҳалла ўзи ҳаракат қилиб, маҳаллани ободонлаштиришга ҳисса қўшса, қанчадан-қанча маҳалла обод бўлиб қолади.
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Қўлба” маҳалласидаги Қўлбасойдан ёғингарчилик мавсумларида кўп сув келиб, аҳолига ва 12-умумтаълим мактабига қатновчи ўқувчиларга анча ноқулайликлар келтираётганди.
Жиззах вилоят халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов ташаббуси билан маҳалла аҳли кенгашиб, Қўлбасойга замонавий кўприк қуришга киришдилар. Бу ишга маҳалла фаоллари, кўп йиллар сув хўжалиги ва қурилиш соҳасида ишлаган Мақсуд Тўраев, Нодир Очилов, Салоҳиддин Ҳошимов, Мирзақул Кенгашевлар ҳам бош-қош бўлишди. Фориш туман ҳокими Икром Матиев ушбу кўприк қурилиши учун 15 тонна цемент олиб берди. Туман ҳокимининг ўринбосари Фаррух Амиров мунтазам равишда кўприк қурилишида олиб борилаётган иш билан танишиб, зарур ёрдамларини бериб боряпти.
Айни кунда Қўлбасойга кўприк қуриш ишлари олиб борилмоқда. Кўприк битгач маҳалла аҳолиси ва 12-умумтаълим мактабига қатновчи ўқувчиларга катта қулайлик яратилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!