» » “Арбитраж гуруҳ”ларининг йиғим-терим мавсумидаги вазифалари

“Арбитраж гуруҳ”ларининг йиғим-терим мавсумидаги вазифалари

24 сентябрь 2022 г 268 Комментарии: 0

Зарбдор туманидаги “PAHTAKOR TEKS” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Zarbdor paxta tozalash” корхонаси қошидаги пахта қабул қилиш масканида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ташаббуси билан пресс-тур ўтказилди.

Жорий йил мавсумида вилоят пахтакорлари 77 минг 900 гектар майдонга чигит экиб, 265 минг тонна сифатли хом ашёни ёғинли кунларга қолдирмай, нес-нобуд қилмасдан, қисқа фурсатларда йиғиб-териб олишни мақсад қилган.

Жорий мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан пахта тўқимачилик кластерларига пахта топшириш, қабул жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ва низоларни жойида ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Арбитраж гуруҳ”лари ташкил этилган.

“Арбитраж гуруҳ”лари “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлимлари, Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси вилоят филиали, Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги филиали, қишлоқ хўжалиги бўлимлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларидан тузилган.

Фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари ва ходимларининг тўғридан-тўғри Инспекциянинг марказий аппарати ва Жиззах вилоят бошқармасига мурожаат қилишлари учун ишонч телефонлари ишлаб турибди.

Шунингдек, пахта қабул қилиш масканининг пахта қабул қилишдан тортиб, лабораториягача бўлган жараёнларида “Арбитраж гуруҳ”лари томонидан  пахтадан намуна олиш, ҳосил сифатини аниқлаш ҳамда ушбу жараёнларда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни зудлик билан бартараф этишдаги ўрни ҳамда ўрнатилган тартиб-қоидалари билан яқиндан таништирилди. Шу билан бирга, пахта хом ашёсининг сифат кўрсаткичлари саноат нави, синфи, пахтанинг пишиб етилганлиги, намлик ва ифлос аралашмаларнинг массавий ҳамда бошқа сифат кўрсаткичларини меъёрий ҳужжат талаблари асосида аниқлаш усуллари юзасидан маълумотлар берилди.

Меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган талабларга амал қилишда бугунги кунга қадар 315 та фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида профилактик тадбирлар ўтказилди.

– Пахтанинг сифат кўрсаткичлари, амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан тасдиқланган хом ашёнинг сифатини таснифлаш, пахта йиғим теримини самарали ташкил этиш юзасидан фермер хўжаликлари ва терим отрядлари раҳбарларига батафсил маълумотлар бериб боряпмиз, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси бош инспектори Зафар Бўриев. – Топширилаётган пахтани қабул қилиб олишда Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш ва Метрология қонунлари ва техник жиҳатдан тартибга солишда меъёрий ҳужжат талабларига қатъий риоя этиш ҳамда унга риоя этмасликнинг салбий оқибатлари тўғрисида пахта тўқимачилик кластерларининг 48 нафар раҳбар ва масъул ходимига огоҳлантирувлар бердик.

Пресс-турда иштирокчиларга низоли ҳолатларда пахтанинг саноат нави, намлиги ва ифлос аралашмаларни арбитраж усулда аниқлашда ўлчов восита турлари ва синовларнинг ҳар бир босқичлари қандай амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!