Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида ички йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда
02 ноябрь 2022 г 862 Комментарии: 0
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалласида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-сонли қарорига мувофиқ маҳалланинг 15 километрлик ички йўлларига қум-шағал ётқизиб текислаш ишлари белгиланган.
Айни кунда Фориш туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар маҳалла ҳудудидаги Кўшкаксой қишлоғида 0,8 километр, Қизилқишлоқ қишлоғида 0,9 километр жойга қум-шағал тўкилиб текисланди. Таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!