» » Зоминлик менталчилар Бокуда ҳам тенгсиз эканликларини исботлашди

Зоминлик менталчилар Бокуда ҳам тенгсиз эканликларини исботлашди

07 ноябрь 2022 г 470 Комментарии: 0

Зоминлик малакали педагог Шахноза Абдуллаева бошчилигидаги 6 нафар зукко ва билимдон менталчи болажонларимиз жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Озарбайжон давлати Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган ментал арифметика бўйича 10 да давлат иштирокидаги Касбий давлатлар кубоги халқаро мусобақасида иштирок этишди.

Маълум бўлишича, мусобақада иштирок этаётган ўқувчиларимиз қуйидаги ютуқларни қўлга киритишган:

Сардобек Хосилбеков – старт 3 категорияси бўйича “Супер чемпион”;

Беҳруз Абдуғофуров – Basic категорияси бўйича “Супер чемпион”;

Алишер Комилов – старт C2 категорияси бўйича “Чемпион”;

Турсунов Шоҳруз – старт 3C категорияси бўйича “Чемпион”;

Шодия Фарходова – старт 1В категорияси бўйича 1-ўрин;

Шеҳроз Норбўтаев – старт 2 категорияси бўйича 1-ўрин.

- 10 давлат иштрок этган мусобақада ўқувчиларим барчани қойил қолдирди. Ҳатто 2 нафар ўқувчим белгиланган 4 дақиқада, берилган 2 хонали 40 та мисолни тўғри бажаришдан ташқари, қўшимча мисолларни ечишга ҳам улгуриб, "Супер чемпион" натижасини қўлга каритишди. Ҳақли равишда, улар "Ёш вундеркинд" эканликларини яна бир бор исботлашди, - дейди Ш.Абдуллаева.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!