Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманидаги 20 та умумтаълим мактаблари замонавий компьютерлар билан таъминланди
14 ноябрь 2022 г 470 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбари томонидан мактабларда ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш, умумтаълим мактабларини замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29 ноябрдаги “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойихаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрсида”ги қабул қилинди.
Қароронинг 2-иловаси билан Ғаллаорол туманидаги 20 та умумтаълим мактабларига замонавий компьютер техникалари олиб бериш, шундан 14 та мактабга Республика, 6 та мактабга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан замонавий компьютер техникалари олиб бериш белгиланганди.
Шу муносабат билан туман маҳаллий бюджетининг харажатлар режасини ошириш ҳисобига шакллантирилган маблағлари ҳисобидан тумандаги 6 та мактабга компьютер жамланмалари етказиб берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!