» » Жиззахдаги BMB Za’faron плантациялари ҳосили терила бошланди ва минглаб Бахмалликлар иш билан таъминланмоқда

Жиззахдаги BMB Za’faron плантациялари ҳосили терила бошланди ва минглаб Бахмалликлар иш билан таъминланмоқда

17 ноябрь 2022 г 563 Комментарии: 0

Айни вақтда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида BMB Za’faron миллий бренди остида етиштирилаётган заъфарон доривор ўсимлиги плантацияларида терим ишларига минглаб ишчилар, олим ва мутахассислар жалб қилинган.

Мазкур юқори сифатли заъфарон гуллари теримида ишчиларнинг асосий қисми терим билан шуғуллансада, бошқа гуруҳга гуллардан устунчаларни ажратиб олиш учун тажрибали мутахассислар жалб этилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, заъфарон маҳсулотини тайёр ҳолга олиб келиш учун бир қатор ишлар амалга оширилишни талаб қилади.

Жумладан, навбатдаги юқори технологик жараёнларга киришилади, яъни Европанинг замонавий қуритиш ускуналарида малакали мутахассисларимиз устунчаларни белгиланган ҳарорат ва маълум вақт давомида қуритишади.

Ишчиларнинг сўнгги гуруҳи томонидан бажариладиган ишларнинг технологик жараёни ҳам муҳим ҳисобланиб, заъфарон маҳсулоти ўлчанади ва қадоқланади.

Заъфарон плантацияларида меҳнат қилиб бораётган ишчилар учун барча қулайлик ва шароитлар яратилган: иссиқ кийим, ўз вақтида иссиқ овқат, транспорт хизматлари, дам олиш жойлари ва албатта бажарилган ишлар учун ўз вақтида маошлар тўланмоқда.

Ҳозирги вақтда Европа бозорларига ORO ROSSO MILANO бренди остида ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли заъфарон маҳсулотига талаб кундан кунга ошиб бормоқда.

Яқин истиқболларда плантация майдонини кенгайтириш режалаштирилган. Бу ўз навбатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга, маҳаллий аҳолини иш билан бандлигини таъминлашга, ҳудуднинг илғор ривожланишига хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!