Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади
18 ноябрь 2022 г 517 Комментарии: 0
Ташриф дастурида Париж шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, Франция Парламентининг қуйи палатаси – Миллий йиғинида учрашув ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.
Кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, фаол гуманитар ва таълим алмашинувларини давом эттириш масалалари ўрин олган.
Саммит якунида ўндан ортиқ муҳим икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари тўпламининг қабул қилиниши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, ташриф кунлари Франция пойтахтидаги жаҳонга машҳур Лувр музейи ва нуфузли Араб дунёси институтида мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган ноёб кўргазмалар очилади.
Бундан ташқари, шу кунларда Парижда Франциянинг «MEDEF» тадбиркорлар ҳаракати кўмаги билан ташкил этилган бизнес форум бўлиб ўтмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!