» » Жиззахда саёҳат учун “Cashback” тартиби тарғибот қилинмоқда

Жиззахда саёҳат учун “Cashback” тартиби тарғибот қилинмоқда

19 ноябрь 2022 г 378 Комментарии: 0

Юртимизда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб маҳаллий сайёҳлар учун ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш, яъни “Cashback” тартиби жорий этилди. Унга мувофиқ саёҳатни амалга оширган маҳаллий туристлар сарфлаган маблағларининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси ходимлари Зомин туманида ушбу тартиб юзасидан учрашувлар ташкил этишди.

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган фуқаролар энди сарфлаган харажатларининг бир қисмини қайтариб олиш имконига эга бўлдилар.

Саёҳат харажатларини қайтариш ички саёҳатларни режалаштириш ва маблағларни қайтариш ҳамда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида тақдим қилинадиган чегирмалар, тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни назарда тутувчи электрон платформа, шу жумладан, унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси ходимлари дастлаб Зомин туризм техникуми ўқитувчи ва талабалари билан учрашдилар.

Уларга саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида нималар назарда тутилганлиги юзасидан тушунчалар бериб ўтишди.

Шундан сўнг, туманнинг Дуоба МФЙда меҳмон уйлари эгалари билан учрашув ташкил этилди. Уларга мамлакатимизда туризм объектлари ва ҳудудларида хизмат кўрсатганлик учун берилган имтиёзлар, уларнинг муаммолари юзасидан суҳбатлашилди.

Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтариб берилмоқда.

Харажатлар ҳаққонийлиги Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда текширилади. Харид чекининг матрицали штрих кодини (QR-код) ва маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида сентябрдан октябргача саёҳат учун кэшбэк платформасида 2 816 та саёҳат қайд этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!