Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззах вилоят бўйича жами қанча майдон кузги шудгордан чиқарилиши маълум бўлди

Жиззах вилоят бўйича жами қанча майдон кузги шудгордан чиқарилиши маълум бўлди

24 ноябрь 2022 йил
147
0

Кузги шудгор – қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим ўрин тутувчи агротехник тадбирлардан бири бўлиб, мутахассислар таъбири билан айтганда, айниқса, ноябрь ойида ҳайдалган ер тупроқдаги намликни узоқ сақлаш имконини беради. Қолаверса, кузги шудгорда тупроқ яхши уваланади, кесак кўчмайди, дала сатҳи текис чиқади.

Шунга кўра айни кунларда шудгорлаш ишларини сифатли ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан тизимли мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

— Ўрганишларга кўра, вилоят бўйича жами 129 минг 480 гектар майдонни кузги шудгордан чиқариш режалаштирилган, — дейди «Ўзагроинспекция»нинг Жиззах вилоят бошқармаси катта инспектори Санжар Мирзакаримов. — Шу кунга қадар 63 минг 359 гектар ерда шудгорлаш ишлари амалга оширилди. Бунинг учун 388 та юқори унумли ҳайдов тракторлари жалб этилди. Бу борада инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан 730 та фермер хўжалиги ва кластерларнинг
37 минг 359 гектар ер майдонларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида шудгорлаш ишлари муддатида бажарилмай, пайсалга солинган, сифатсиз ёки тўлиқ контур ҳосил қилмасдан шудгор қилинган, саёз ёхуд шудгорлангану, аммо сертификат асосида қабул қилинмаган ҳамда ёқилғи етказиб бериш билан боғлиқ хато ва камчиликлар юзасидан 730 та фермер хўжалиги раҳбарлари огоҳлантирилди, 6 та туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар