» » Жиззахда кичик тадбиркорлик субъектлари сони маълум бўлди

Жиззахда кичик тадбиркорлик субъектлари сони маълум бўлди

25 ноябрь 2022 г 370 Комментарии: 0

Қайси ҳудудда энг кўп кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг 9 ойида ҳудудлар бўйича энг кўп фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони Самарқанд шаҳрида энг кўплиги аниқланди – 13 376 та.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар сони бўйича кейинги ўринлардан Чилонзор тумани 13 135 та) ҳамда Юнусобод тумани (12 635 та) жой олди.

2022 йилнинг 9 ойида кичик корхона ва микрофирмалар энг кўп фаолият юритаётган соҳалар:

  • савдо – 176 864 та; 
  • саноат – 95 863 та; 
  • қишлоқ хўжалиги – 51 693 та.

2022 йилнинг 9 ойида кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши энг юқори ҳудудлар:

  • Жиззах вилояти – 79,24 фоиз;
  • Сурхондарё вилояти – 76,8 фоиз;
  • Бухоро вилояти – 74,6 фоиз.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!