Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманидаги мактаб қошида IT марказ фаолият бошлади
25 ноябрь 2022 г 583 Комментарии: 0
Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан "Келажак касблари" лойиҳаси асосида ташкил этилган ушбу марказнинг очилишида туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, Ёшлар ишлдари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Турдиқулов, ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар ҳамда вилоятдан ташриф буюрган IT мутахассислари иштирок этишди.
Cўз олганлар ушбу марказ туманда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шарт-шароитлар яратиб бериш, ёшларнинг рақамли технологиялар соҳасида билимларини ошириш, шунингдек, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиб ҳаётга тадбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар.
Мазкур марказ учун замонавий ўқув хонаси ташкил этилган бўлиб, 13 та сўнги русумдаги компьютер тўпламлари билан таъминланган.
Марказ ёшларга IT соҳасидаги, хусусан, компьютер саводхонлиги, дастурлаш, график дизайн, киберспорт каби йўналишларда зарурий билимларга эга бўлиш имкониятини беради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!