» » Айдар-Арнасой кўллар тизимида браконьерлар «Тўр»га тушди

Айдар-Арнасой кўллар тизимида браконьерлар «Тўр»га тушди

29 ноябрь 2022 г 379 Комментарии: 0

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан «Тўр» деб номланган тадбир ўтказилди. Мақсад балиқларни эмас, балки уларни ноқонуний овлайдиганларни қўлга тушириш эди.

Жиззах вилоятидаги Айдар-Арнасой кўллар тизимида ўтказилган тадбирда ноқонуний равишда балиқ овлаб юрган кўплаб браконьерлар қўлга тушди. Улар овлаган балиқларнинг умумий оғирлиги 114 килограммни ташкил қилди.

Хусусан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи К.У.дан 36 дона балиқ ҳамда 5 та тўр, А.Т.дан 37 та балиқ ва 10 та тўр, Ғ.Р.дан 16 дона балиқ ва 1 та тўр, Арнасой туманида яшовчи М.А.дан 51 дона балиқ ва 5 та тўр, Б.Қ.дан 66 дона балиқ ва 1 та 100 метрлик тўр олинди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!