» » Жиззахда вакант лавозимлар бўйича эълон қилинган танловларда 61 минг 600 дан зиёд номзодлар иштирок этди

Жиззахда вакант лавозимлар бўйича эълон қилинган танловларда 61 минг 600 дан зиёд номзодлар иштирок этди

21 декабрь 2022 г 392 Комментарии: 0

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали фаолияти юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анмжуманда ўтган давр мобайнида вилоятда очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, миллий кадрлар захираси билан ишлаш, инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб этиш, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш йўналишларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, Жиззах вилоятида очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали 45 та ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда 13 та шаҳар ва туманлар ҳокимликларида мавжуд бўлган 6 минг 384 та вакант лавозим бўйича танловлар эълон қилинган. Уларда иштирок этган 61 минг 651 нафар номзод ичидан 1 минг 640 нафар билимли ва мавжуд талабларга жавоб берадиган ғолиблар ишга қабул қилинган.

— Танловларни ташкил этиш ва ўтказишда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, тенглик, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сон ва сифат таҳлилини амалга ошириш ҳамда уларни ҳар бир босқич бўйича кунлик мониторинг қилиб бориш мақсадида электрон база маълумотлари асосида автоматик шаклланувчи «Мониторинг жадваллари» ишлаб чиқилди, - дейди анжуманда сўзга чиққан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Эркин Халбутаев. — Танловларнинг тест босқичи филиалда марказлашган тартибда ўтказилиб, жараёнлар онлайн трансляция қилиниши ва видео-қайдларга сақлаб борилиши таъминланди, Суҳбат босқичида эса инсон омилини камайтириш ҳамда номзодларга берилаётган саволлар салмоғи тенг бўлиши учун suhbatargos.uz дастури ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Ушбу дастур ёрдамида барча саволлар ягона платформада тасодифий танлаш (rendom) орқали берилади.

Шунингдек, филиал томонидан жорий йилда ҳудуддаги 6 минг 144 нафар давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш ва узлуксиз равишда малакасини ошириш, ёшларни давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ислоҳотлар билан таништириш ишлари ҳам изчил олиб борилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!