Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
22 декабрь 2022 г 399 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Сарвар Абдуллаев иштирокида “Жиззах вилоятида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги матбуот анжумани ўтказилди.
2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра вилоятимизда жами 4 469 та саноат корхоналари мавжуд бўлиб, 4 079 таси ёки 91,3 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Шундан йирик саноат корхоналари 30 тани, кичик саноат корхоналари 4 049 тани ташкил этади.
Вилоят саноат салоҳиятини ривожлантириш мақсадида 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 1,5 трлн. сўмлик 83 та саноат лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига 2,7 минг нафар янги иш ўринлари яратилди.
Жиззах вилоятида 2022 йил якуни билан жами саноат 10,3 трлн. сўмлик, маҳаллий саноат маҳсулотлари 7,8 трлн. сўмлик, ҳудудий саноат 4,9 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сонли қарорига асосан, маҳаллийлаштириш дастурида 2022 йилда 50 та корхонада 66 турдаги 1 трлн. 737 млрд. сўмлик ёки 2021 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 158 млн. долларни ташкил этилиши белгиланган.
Дастурга асосан, 2022 йил январь-ноябрь ойларида 50 та корхонада 66 турдаги 3,9 трлн. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлари хажми 244 фоизга бажарилди.
Вилоятда янги шакллантирилган 2023-2024 йиллар учун Маҳаллийлаштириш дастурига асосан 62 та корхонада 101 турдаги 9,1 трлн. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Вилоятда саноатни ривожлантириш, шу жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт ўрнини босувчи янги турдаги саноат маҳсулотларини ўзлаштириш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!