» » Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда Жиззах шаҳри маҳаллалари ҳам жонбозлик кўрсатмоқда

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда Жиззах шаҳри маҳаллалари ҳам жонбозлик кўрсатмоқда

22 октябрь 2018 г 2 576 Комментарии: 0

Вилоятимизнинг улкан пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдир-масдан йиғиб-териб олишга Жиззах шаҳри маҳаллаларининг уюшмаган аҳолиси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Хусусан, Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан пахта теримига сафарбар этилганларнинг ғайрат-шижоати ўзгача. Маҳалла раиси Гулнора Ражабованинг таъкидлашича, кўнгилли ҳашарчилар 23 сентябрдан эътиборан Шароф Рашидов тумани пахтакорларига яқиндан ёрдам беришаяпти.

Ҳашарчилар мавсумнинг дастлабки кунлари "Олтинсой” хўжалиги деҳқонларига кўмак берган бўлсалар, бугунги кунда 90 нафар маҳалла аҳли Улуғбек номли сув истеъмолчилари уюшмаси заршуносларининг хирмонига қут-барака киритишмоқда. Кунига 5-5,5 тоннадан пахта тераётганҳашарчиларнинг мавсум бошидан буён уйган хирмонлари 90 тоннадан ошиб кетди.

Абулқосим Ҳусанов маҳалланинг пиру бадавлат оқсоқолларидан. 70 ёшдан ошганлигигақарамасдан бу отахонда ғайрат-шижоат баланд. Кунига 50-60 килограммдан кам пахта тераётгани йўқ. 60 ёшдан ўтган Нортожи Абдукаримова ҳам теримда ўзини кўрсатаяпти. Шунингдек, ҒаниҲайдаров, Иноят Мажидовалар ҳам теришда барчага ўрнак бўлишаётир.

Асил ва Азиза Санақуловлар маҳалланинг ибратли оилаларидан. Улар пахта мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қиладиган қимматбаҳо хом ашё эканлигини яхши тушунадилар. Шу боис оилавий теримчилар қуёшли кунларнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиб, далада ёшларга хос ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишаяпти. Мавсумдаги фаол иштирок уларнинг оиласига қут-барака киритмоқда.

Фуқаролар йиғини раиси Г.Ражабова маҳалла ҳудудида яшовчи меҳнат фахрийси Шодимурод Муродовнинг ибратли ташаббуси ҳақида қуйидагиларни сўзлади:

—Бу отахон ҳар йили теримга чиқиб, пахта хирмонининг юксалишига баҳоли қудрат ўз ҳиссасиниқўшарди. Бу йил озроқ тоблари йўқ. "Пенсия пулимдан маҳалланинг илғор теримчиларига мукофот ажратаман”, дея ташаббус билан чиқдилар. Айни пайтда Шодимурод ота сўзига содиқ қолиб, маҳалламизнинг пешқадам ҳашарчилари учун ўз мукофотини таъсис этган.

Бу гапларни эшитиб, киши кўнглидан шундай сўзлар ўтади: "Балли Сизга, шаҳарлик илғор теримчилар. Ҳимматингиз, саховатингиз учун минг раҳмат, Шодимурод ота”!

Турсунбой КАМОЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!