» » Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Фориш туманида аҳоли муаммоларини ўрганди

Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Фориш туманида аҳоли муаммоларини ўрганди

28 декабрь 2022 г 640 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоят 3-сектор раҳбари генерал майор Ғайрат Қодиров Фориш тумани, 3-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалласи Фориш туман ҳокими Икром Матиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қаҳрамон Назаровлар билан ҳамкорликда хонадонма хонадон юриш орқали аҳоли муаммоларини ҳамда хонадонларнинг қишга тайёргарлик ҳолатларини ўрганди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

Мулоқот давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан жойида ҳал этилди.
Бундан ташқари, генерал майор Ғайрат Қодиров шу ернинг ўзида 3-сектор ҳудудидаги “Оқтом”, “Сайёд”, “Оқтепа”, “Ойбек” номли маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари билан ҳам учрашиб суҳбатлашди.
Суҳбат жараёнида аҳолининг байрам кайфиятига эътибор қаратиш, янги йилни нишонлаш жараёнида турли кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўймаслик, инсон қадрига эътиборни кучайтириш ҳақида батафсил сўз юритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!