» » Шифокор маслаҳатисиз дори сотиб олманг

Шифокор маслаҳатисиз дори сотиб олманг

04 январь 2023 г 340 Комментарии: 0

– Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча тиббиёт муассасаларига “Док-1 Макс” дори воситасини даволаниш мақсадида истеъмол қилиб, препаратнинг ножўя таъсири юзасидан фуқаролар ва тиббиёт муссасалари ходимлари томонидан мурожаатлар бўлмади, – дейди Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси оналик ва болалик йўналиши бўйича бош мутахассиси Қаюм Солиев. – Лекин, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассисларининг бошқа вилоятлар ССБлари билан ўрнатилган ҳамкорликдаги суриштурув ва маълумотлар алмашинуви натижасида, жиззахлик беморлар Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятининг клиникаларига “DOK-1 MAKS” сероб препаратини ота-оналар томонидан болаларини даволаш мақсадида қабул қилиб, болаларини аҳволи ёмонлашгач мурожаат қилганлиги аниқланган.

Уй шароитида “Док-1 Макс” дори воситасини ичиргандан кейин 2 кун ўтиб болада ҳолсизлик ва қусиш аломатлари кузатилган. Зарбдор тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими қабул бўлимига мурожаат қилган. Қабул бўлимида мутахассис кўригидан ўтказилиб, қусишни олдини олиш учун бутунлай бошқа дори воситалари буюрилган. Аммо ота-оналари беморни ўз хоҳишлари билан Тошкент шаҳрига олиб кетган. 2022 йилнинг 28 декабрь куни Тошкент шаҳридаги шифохонада вафот этган. Самарқанд шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига мурожаат қилган 3 нафар Жиззах вилоятида истиқомат қилган бола ҳам “Док-1 Макс” дори воситасини қабул қилгандан сўнг вафот этганлиги аниқланган.

Ҳар уч ҳолатда (Тошкент шаҳридаги 1 ҳолат расман тасдиқланмаган) вафот этган болаларга “Док-1 Макс” дори воситасини шифокорлар тавсия қилмаганлиги аниқланди.

Айни пайтда республикамиздаги каби Жиззах вилоятининг дорихоналарида “Док-1 Макс” дори воситаси савдоси бутунлай тўхтатилган. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги барча шифохоналарда туну кун иш ташкил этилган.

А.ҚАЮМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!