» » Жиззахда овчилар томонидан Экология давлат инспекторига тан жароҳати етказилди

Жиззахда овчилар томонидан Экология давлат инспекторига тан жароҳати етказилди

05 январь 2023 г 461 Комментарии: 0

2023 йил 2 январь куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани экология бўлими давлат инспекторларига тумандаги А.Икромов СИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги раҳбари томонидан ҳудудда ноқонуний ов қилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ва ушбу овчиларга нисбатан қонуний чора кўришлик ҳақида сўраб мурожаат қилинади.

Мурожаатни ўрганиш мақсадида Пахтакор тумани экология давлат инспекторлари Ҳ.Сувонқулов ва Б.Мелиевлар ушбу фермер хўжалиги ҳудудига 2023 йилнинг 2 январь куни тахминан 15.30лар атрофида етиб боришади. Ҳудудда оқ рангли давлат рақами 25 В 024 GA белгили НЕХIА-1 русумли автоуловда уч нафар шахс ов қуроллари билан ов қилиб юрганлиги ҳолати аниқланади. Шундан сўнг инспекторлар томонидан овчилардан тегишли ҳужжатлар сўралганда, улар  давлат инспекторларига қаршилик кўрсатиб, ҳужжатларни тақдим этмасдан автоуловни ҳаракатлантиришни бошлайдилар. Инспектор Б.Мелиев автоуловнинг орқа эшигини очиб, уларни тўхтатишга уринади. Лекин инспекторнинг қонуний талабига  бўйсинмаган овчилар  инспектор Б. Мелиевни автоулов салонига тортиб олиб, автоуловни Зафаробод туманига томон ҳаракатлантириб кетади.

Давлат инспектори Х.Сувонқулов автоулов орқасидан кузатиб боради ва инспектор Б.Мелиевни Зафаробод тумани марказига тан жароҳати етказилган ҳолда автоуловдан тушириб қолдирилганлигининг гувоҳи бўлади.

Мазкур ҳолат юзасидан ноқонуний овчиларнинг шахсини аниқлаш ва уларга нисбатан қонуний чора кўриш учун вилоят ИИБга хабар берилди. Давлат инспектори Б.Мелиев эса РШТТЁМ Жиззах вилояти филиалига тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб келинди. Айни кунда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қиламиз.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!