» » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари турли миллат вакиллари истиқомат қилувчи маскан аҳолиси билан учрашди

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари турли миллат вакиллари истиқомат қилувчи маскан аҳолиси билан учрашди

10 январь 2023 г 492 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни жойида ўрганиш ва тегишлилиги бўйича ижрога қаратиш мақсадида бир қатор тадбирлар йўлга қўйилди.
Мазкур вазифалардан бири ҳудудда миллатлараро тотувликни таъминлаш орқали миллий низоларни олдини олиш ва багрикенглик муҳитини шакллантиришга қаратилган.
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Л.Ахмаджонов томонидан Мирзачўл туманининг турли миллат вакиллари кўпроқ истиқомат қилувчи пунктлари ҳамда чегара ҳудудларида жойлашган маҳаллаларда миллатлараро муносабатлар, миллий низолар ва иқсодий-ижтимоий муаммоларни ўрганиш мақсадида “Боғбон”, “Ипак йўли”, Тошкент, “Янгидала” ҳудудлари маҳалла раислари ва фаоллар билан учрашувлар ўтказилди.

Халқлар дўстлиги уйғунлашиб кетган мазкур ҳудудларда қардош халқлар вакилларидан иборат бўлган диаспоралар ўртасида ўзаро ҳурмат муҳити шаклланган бўлиб, миллий низолар ва салбий кайфиятнинг келиб чиқишига ҳеч қандай омиллар мавжуд эмаслиги, қуда-андачилик ришталари боғланиб, бир халқ, бир эл бўлиб яшаётганликлари маълум бўлди.

Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилган бу йўналишда яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар мазкур муносабатларни таъминлаб бераётганлигига шубхамиз йўқ.
Ҳозирда йўналишда йўлга қўйилган тадбирлар вилоятнинг барча туманлари бўйлаб давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!