» » Жиззахда ҳокимликлар ташкилий-кадрлар гуруҳлари малакаси оширилди

Жиззахда ҳокимликлар ташкилий-кадрлар гуруҳлари малакаси оширилди

10 январь 2023 г 387 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикасининг кадрлар сиёсати ва меҳнат муносабатларига оид қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари мазмуни тушунтирилди. Семинарда вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси мутахассислари иштирок этдилар.

Тадбирда Агентликнинг Жиззах вилояти филиали ходимлари томонидан давлат фуқаролик хизматига оид тақдимотлари ҳам ўтказилди. Жумладан:
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” Қонуни;
“Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги Қарори;
Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлар
фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизими;
Ташкилотда инсон ресурсларини бошқаришга мўлжалланган HRM.ARGOS.UZ (e.kadr) тизими ва ундан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!