» » Арнасойда хотин-қизлар ва ёшларга сертификатлар топширилди

Арнасойда хотин-қизлар ва ёшларга сертификатлар топширилди

16 январь 2023 г 489 Комментарии: 0

Ўтган 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг “Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ва Хоразм вилоятининг Боғот туманларининг узоқ қишлоқ ҳудудларидаги хотин-қизлар ва ёшларини, шу жумладан ногиронлиги бўлган аҳолини касбий кўникмаларга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш” лойиҳаси давлат ижтимоий буюртмаси Жиззах вилоятида “Қалб нури” маркази билан ижтимоий ҳамкорликда амалга оширила бошланган эди.

Мазкур лойиҳа доирасида Арнасой туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил қилинган Маҳаллий Ривожланиш Марказида туман шароитидан келиб чиқиб, миллий ҳунармандчилик, тикувчилик, қандолатчилик, саратарошлик, компьютер саводхонлиги, сантехника иши, электр монтажи, балиқчилик, паррандачилик йўналишларида ўқув курслари ташкил қилинган. Шуниси эътиборлики, мазкур ўқув курслари нафақат марказда, балки энг чекка қишлоқларда ҳам кўчма (мобил) тарзда ташкил этиб борилмоқда.

Янги йил арафасида ҳар бир йўналиш бўйича 2 ойга мўлжалланган дастур асосида ўтказилиши мўлжалланган курсларнинг дастлабки мавсумини жами 137 нафар тингловчи битириб, касбий маҳоратга эга бўлди.

Арнасой тумани ҳокимлигида битирувчиларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда қатнашган Жиззах вилоят “Қалб нури” маркази директори Н.Алимова, Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Г.Нормуродова, туман ҳокими Хуршид Алимардонов ва бошқалар битирувчиларни бу муваффақиятлари билан табрикладилар ва сертификатларини топширдилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, яқиндагина давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 декабрь куни “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб республикамизнинг шаҳар ва туманлари 5 та тоифаларга ажратилди. Арнасой тумани 5-тоифага киритилди. Бу эса тумандаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади, дегани. Маҳаллий Ривожланиш Марказида касб-ҳунар эгаллаган аёллар ва ёшлар эндиликда ўз тадбиркорликларини бошлашларига катта имконият яратилди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!