Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ярмарка давом этмоқда
16 январь 2023 г 508 Комментарии: 0
Ғаллаорол туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман марказидаги деҳқон бозорида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси давом эттирилиб, унда турли озиқ-овқат, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, ҳўл мевалар, сабзавотлар, турли ширинликлар, ўсимлик мойи, асал, сут ва сут маҳсулотлари арзонлаштирган нархларда савдога чиқарилган.
Туман ҳокимлиги томонидан бозорда давом этаётган ярмарка назорат қилиниб, нарх-навони сунъий равишда оширмаслик, санитария-гигена қоидаларига риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!