» » Жиззах шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозорининг нархлари ўрганилди

Жиззах шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозорининг нархлари ўрганилди

17 январь 2023 г 652 Комментарии: 0

Жиззах вилоят прокурори И.Эргашходжаев, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Д.Ахмедов, шаҳар ҳокими К.Холмуродов, шаҳар прокурори М.Маматов ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари томонидан тузилган тезкор штаб ходимлари билан биргаликда шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозорининг нархлар ҳолатини кўздан кечирди.

Табиийки, қиш фасли муносабати билан аномал совуқ туфайли озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж ортиши натижасида нархлар кўтарилиши кузатилади.

Бунинг олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бозорларда нарх-наво мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Масъуллар бугунги вазият, нарх-наво, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ярмаркасидаги ташкилий ишлар билан яқиндан танишди.

Ўрганиш жараёнида сектор раҳбарлари сотувчи ва харидорлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини имкон қадар арзонлаштириш, нархларни асоссиз оширмаслик масаласида суҳбатлашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!