Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туман ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штаб фаолияти ўрганилди
18 январь 2023 г 490 Комментарии: 0
Айни кунда Фориш туман ҳокимлигида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳоли муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича штаб фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Дилшод Аҳмедов, Фориш туман ҳокими Икром Матиев ва туман прокурори Икром Нарзиевлар туман ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штаб фаолиятини ўргандилар.
Штаб аъзолари, тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари билан суҳбатлашишди. Аҳоли мурожаатларини тезкорлик билан ҳал этилишини батафсил ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида штаб аъзолари, тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига бугунги кунда аҳоли муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишда масъулиятни янада ошириш лозимлиги юзасидан тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!