» » Жиззах шаҳрида 100 кг ош ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилалар ҳамда ободонлаштириш ишчилари учун тарқатилди

Жиззах шаҳрида 100 кг ош ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилалар ҳамда ободонлаштириш ишчилари учун тарқатилди

19 январь 2023 г 406 Комментарии: 0

Барчамизга маълумки, бугун мамлакатимизда кузатилаётган аномал совуқ шароитида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов бошчилиғида ҳамда “Марказий деҳқон бозори” AЖ кўмагида Ёшлик маҳалласи ҳудудида 100 кг ош тайёрланди.

Мазкур ош Жиззах шаҳридаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилалар ҳамда шаҳар ободонлаштириш ишчилари учун тортиқ етилди.

Бундан ташқари ҳайрия тадбири давомида Ёшлик маҳалласи ҳудудидаги ётоқхонада истиқомад қилувчи фуқароларга ҳам улашилди.

Бу каби тадбирлар Жиззах шаҳрининг бошқа манзилларида ҳам давом тади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!