Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишдаги замонавий фермер

Форишдаги замонавий фермер

31 июль 2018 йил
180
0

М.Оролов номли агрохизмат маркази ҳудудидаги «Аловиддин олтин бошоғи» фермер хўжалигиғаллакорлари давлатга ғалла топшириш шартнома режасини ортиғи билан бажардилар. Тажрибали деҳқонлар жорий йилда 44 гектар ерда деҳқончилик қилиб, 18,9 тонна ўрнига 19,4 тонна дон топширишди.

– Бу натижа осонликча қўлга киритилгани йўқ, – дейди «Аловиддин олтин бошоғи» фермер хўжалиги раиси Аловиддин Сарибоев. – Ғалла парвариши борасида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва кўмак муваффақиятимизнинг бош омили бўлди. Соҳа ходимлари учун барча шарт-шароит яратиб берилди. Асосийси доннинг харид нархи ошди. Бу ҳам меҳнатга бўлган муносабатни ўзгартирди. Ҳосил нест-нобуд қилинмасдан давлат омборига етказиб берилди.

Бугун фермер қишлоқдаги ислоҳотларнинг етакчи кучига айланган. Президентимиз таъкидлаганидек, фермер фақат пахта ва ғаллагақараб қолмаслиги керак. Замонавий фермер хўжалиги кўп тармоқли бўлиб, нафақатғалла ва пахтадан мўл ҳосил олиш, балки балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик каби тармоқларни, ҳатто маҳсулотни қайта ишлашни ҳам йўлга қўйиб, даромадни кўпайтириши лозим. Бунинг учунҳукуматимиз томонидан барча имкониятлар яратилган.

Жорий йилда ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамасдан фермер хўжалиги аъзолари ғалла экилмаган бўш майдонларда нўхат ва полиз маҳсулотлари ҳам етиштиришяпти.

Ер – хазина. Ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш мўл ҳосил ва барака, бозорлар серобчилиги ҳамда халқимиз турмушининг янада фаровон бўлиши дегани.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар