Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» Шароф Рашидов тумани

Шароф Рашидов тумани

Шароф Рашидов тумани ҳокими

Мирзаев Зойир Тоирович

(Хизмат лавозимида 2018 йил 7 ноябрдан)

Teл: 0(372) 226-51-86
Факс: 0(372) 226-46-76
Email: s.ismailov@umail.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти: Жума 10:00-12:00

Манзили:  Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Учтепа даҳаси

Почта индекси: 131100


Расмий веб саҳифаси: www.jizzaxtumani.uz

Шароф Рашидов тумани 1926 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази – Уч тепа даҳаси.

Майдони: 1,32 минг  кв.км, шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 59 840 га, шу жумладан: суғориладиган ерлар 28410,8 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 1473,3 га, ернинг ўртача бонитети 61,5 балл, яйловлар 6405,2 га.

Аҳоли томорқа ерлари – 3562 гектар, дала томорқа ерлари – 427 гектарни ташкил этади.

Аҳоли сони: – 207,8 минг киши (эркак -103,4 минг киши, аёл -104,4 минг киши).

Туманда 48 та маҳалла, 30361 та хонадон ва 48889 та оилалар мавжуд.

Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар – 97,2 % (202068 киши), қорақалпоқ – 0,01 % (21 киши), рус – 0,33 % (609 киши), украин – 0,01% (16 киши.), беларус – 0,02 % (32 киши), қозоқ – 0,28 % (572 киши), озарбойжонлар – 0,06 % (120 киши), қирғиз – 0,06 % (134 киши), тожик – 0,87 % (1808 киши), туркман– 0,01 % (26 киши), татар – 0,26 % (544 киши), корейс – 0,01 % (14 киши), ва бошқа миллат вакиллари 0,85% (1757  киши).

Ғаллаорол, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Пахтакор, Фориш туманлари билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 3,4 минг кишига (ёки 13,5 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 104,7 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли 64,5 минг нафар, иш билан банд аҳоли 60,9 минг нафар, жами ишсизлар 3646 нафар (ишсизлик даражаси 3,4%).

Жами иқтисодиётда банд аҳолининг 32400 нафари қишлоқ хўжалигида, 1043 нафари саноатда, 4025 нафари қурилиш соҳасида,
23432 нафари савдо ва бошқа соҳаларда фаолият юритиб келмоқда.

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Туманда пишган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган соф тупроқ, охак, мармар заҳиралари мавжуд.

Туман асосан Қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 31,6 минг. тн. - 2017 йилда давлат буюртмаси 34,8 минг. тн. 110,1 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 13,1 фоиз, 3-ўринда)

Пахта: 2017 йилда давлат буюртмаси 24,8 минг. тн. - 2017 йилда давлат буюртмаси 19,7 минг. тн. га бажарилган. (вилоятдаги улуши 12 фоиз, 6-ўринда)

Пилла: 2017 йилда пилла етиштириш режаси 105,0 тн. – 2017 йилда 72,5 тн 69,0 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 18,6 фоиз, 1-ўринда)

Кичик саноат корхоналари сони 398 та.

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар сони 6 та: Масъулияти чекланган жамият шаклидаги "GUMUSH LOGISTICS" Узбекистон-Туркия кушма корхонаси (транспорт хизмати), Масъулияти чекланган жамият шаклидаги "PRISTIJ DERI" Туркия хорижий корхонаси (терини қайта ишлаш), "AGRO NATURAL INVEST" масъулияти чекланган жамияти (Туркия) (боғдорчилик), МЧЖ шаклидаги "RUXSHONA-SHODIYONA" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси (ғишт ишлаб чиқариш), "DNZ GROUP FIDANCHILIK" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона (Мевали дарахтлар, буталар ва ёнғоқларнинг бошқа турларини етиштириш), "JIZZAKH STONE PLUS" М(Оҳак ва қурилиш учун гипс ишлаб чиқариш).

Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми: 2017 йилда 103,7 млрд.сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,3 %. Туманнинг вилоятда тутган улуши 4,5 %.

Кичик бизнес субъектлари - 1073 та (ш. ж. 1461 та фермер хўжаликлари).

Пахта-ғаллачилик 459 та, ғаллачилик 295 та, боғдорчилик 278 та, узумчилик 38 та, сабзавотчилик 18 та, чорвачилик хўжаликлари 179 та, тутчилик 34 та, балиқчилик 11 та, паррандачилик 7 та, захира 54 та, бошқа ташкилот 80 та, иссиқхона 4 та, бошқалар 4 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 505,1 минг сўм, халқ истеъмоли моллари 458,8 минг сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 1721,2 минг сўм, жами хизматлар кўрсатиш 773,0 минг сўм, экспорт 29,2 АҚШ доллар (5).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш: 2017 йилда гўшт маҳсулотлари 27 381 тонна (ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 107,3 %) сут маҳсулотлари 52 595,5 тонна (ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 103,4 %), тухум 17 803,8 минг дона (ўтган йилга нисбатан 103,0 %)

Иссиқхоналар: 2017 йилда 4 та иссиқхона 5 479 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб ишга тушган.

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 3834 та янги иш ўринлари яратилди. Режа 131,1 % га бажарилган.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 136,4 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 100,0 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 156,9 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 101,9 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан 181 та шундан, саноат йўналишида  17 665 млн.сўмлик 43 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 23 294 млн.сўмлик 66 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 21 580 млн.сўмлик 72 та лойиаҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси: 2017 йилда 9827,3 минг. АҚШ доллар, шундан экспорт 6069,2 минг. АҚШ доллар, импорт - 3758,1 минг. АҚШ доллар.

2017 йилда ҳудудий экспорт 6069,2 минг. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони 5 та. 351,2 минг.долларлик саноат махсулотлари, 5718,0 минг.долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар