Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» Пахтакор тумани

Пахтакор тумани

Пахтакор тумани ҳокими

Бабаев Шукрулло Ҳабибуллаевич

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 353-14-44
Фаrc: 0(372) 353-10-57
E-mail: alisher6545@inbox.uz 
Функция ва вазифалари
Қабул вақти: Жума 10:00-12:00

Манзили: Пахтакор тумани, Пахтакор шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 1-уй

Почта индекси: 130900


Расмий веб сайти – www.jizpaxtakor.uz

Пахтакор тумани 1967 йил 9 январда ташкил этилган.

Маъмурий маркази – Пахтакор шаҳри.

Майдони: 0,377 минг. кв.км. (37700 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 27 341 га, шу жумладан: суғориладиган ерлар 26642 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 525 га, ернинг ўртача бонитети 46,5 балл;

турар жой ва томорқа ерлари – 1032 га, автомобил ва ички йўллар –  498 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 228 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар – 211  га, дарё ва каналлар – 753 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлар, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) – 162 га.

Аҳоли сони: – 71,8 минг киши.

Туманда 14 та маҳалла, 11,8 мингта хонадон ва 12,7 та оилалар мавжуд.

Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар – 85,2 % (61118 киши), қозоқлар – 4,8 % (3353 киши), тожиклар – 3,9 % (2757 киши), руслар – 1,0% (730 киши.), қирғизлар – 3,1 % (2176 киши), татарлар – 0,6 % (440 киши), туркманлар – 0,1 % (48 киши), ва бошқа миллат вакиллари 1,6% (1178  киши).

Дўстлик, Арнасой, Зарбдор, Зафаробод, Жиззах туманлари, Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 1,3 минг кишига (ёки 2,5 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 41,5 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли 28,3 минг нафар, иш билан банд аҳоли 27,2 минг нафар, жами ишсизлар 1,2 минг нафар (ишсизлик даражаси 4,3%).

Жами иқтисодиётда банд аҳолининг 15,5 мингтаси қишлоқ хўжалигида, 1,5 таси саноатда, 2,1 мингтаси қурилиш соҳасида,
8,1 мингтаси савдо ва бошқа соҳаларда фаолият юритиб келмоқда.

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари;

Туман асосан Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 33,5 минг тн. - ҳақиқатда 36,1 минг тн. ёки белгиланган режа 107,7 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 13,6 фоиз,2-ўринда).

Пахта: 2017 йилда давлат буюртмаси 32,3 минг тн. - ҳақиқатда 24,4 минг тн. ёки белгиланган режа 75,5 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 14,3 фоиз,3-ўринда).

Пилла: 2017 йилда пилла етиштириш режаси 59 тн. – ҳақиқатда 44,8 тн. ёки белгиланган режа 75,9 % га бажарилган (вилоятдаги улуши 11,5 фоиз, 2-ўринда).

Кичик саноат корхоналари сони 60 та. Шу жумладан йирик саноат корхоналари 1 та.(“Акмал Икромов Пахта тозалаш” АЖ)

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар сони 3 та:

-  “Пахтакор Сифат ёғ” МЧЖ (Буюк Британия – Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш)

- “Пахтакор текс”МЧЖ (Швейцария – Ип калава ишлаб чиқариш)

-“Ворлд Трайдинг компани”МЧЖ (Россия, Голандия – Антифриз ва  свича ишлаб чиариш)

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2017 йилда – 122,2 млрд. сўм, ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 99,6 %. Туманнинг вилоятда тутган улуши 5,3 %.

Кичик бизнес субъектлари 1458 та (шундан: 499 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони – 54,3 га).

Чорвачилик хўжаликлари - 16 та, балиқчилик хўжаликлари – 2 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 1718,9 минг сўм, халқ истеъмоли моллари 698,1 минг сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти
3600,2 минг сўм, жами хизматлар кўрсатиш 1326,0 минг сўм, экспорт
44,4 АҚШ доллар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш: 2017 йилда гўшт маҳсулотлари 1,1 минг тонна (жами етиштирилган гўшт 11,7 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 9,4 %) сут маҳсулотлари  10,2  минг тонна (жами етиштирилган сут 35,7 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 28,5 %), сабзавотлар 0,9 минг тонна (жами етиштирилган сабзавот 25,2  минг тонна, қайта ишлаш даражаси 3,5 %).

Иссиқхоналар 5 та субъектда 3,8 гектар (шундан 2017 йилда 4 та субъектда 0,6 гектар).

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 2017 йилда 1807 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 23,8 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 96,0 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 61,1 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 100,6 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан саноат йўналишида 6,9 млрд. сўмлик 18 та,  хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида  13,3 млрд. сўмлик 59 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида  
5,2  млрд. сўмлик 25 та лойиаҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 4,9 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар 3,1 млн. АҚШ доллар, импорт маҳсулотлари 1,8 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

2017 йилда ҳудудий экспорт  0,4 млн. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони 2 та. 0,3 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз 3,5 млн. доллар (бажарилиши- 11,5 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар