Вилоят ифтихорлари » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Вилоят ифтихорлари

Вилоят ифтихорлари

ПАРДА ЗИЯТОВ

1947 йилда Жиззах туманида туғилган. Жиззах тумани «Қуёшсевар Парда» фермер хўжалиги бошлиғи. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси. Халқ Депутатлари Жиззах туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Қаҳрамони(1998й)

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1960-1964 йй. – Жиззах тумани жамоа хўжалиги  ишчиси 
1964-1967 йй. – Самарқанд қишлоқ хўжалиги техникуми талабаси
1967-1969 йй. – Ҳарбий хизматда
1969-2001 йй. – Жиззах тумани жамоа хўжалиги табелчиси, бригада бошлиғи
2001-2003 йй. – Жиззах тумани ширкат хўжалиги бош пудратчиси
2003 й. – ҳ.в.   – Жиззах тумани «Қуёшсевар Парда» фермер хўжалиги бошлиғи 


МАРАТ ЗОКИРОВ

1939 йилда Жиззах туманида туғилган. Жиззах  Давлат  педагогика  институти қошидаги 2-сонли академик лицей директори. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими(1990й), Ўзбекистон қаҳрамони (2002й)


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1961-1976 йй.   Жиззах туманидаги 6-мактабда ўқитувчи
1976-1978 йй.   Жиззах вилояти Пахтакор тумани  “Навбаҳор” давлат хўжалиги директори ўринбосари
1978-1984 йй.  Жиззах тумани партия қўмита котиби
1984-1995 йй.  Жиззах туманидаги 36- ўрта мактаб директори
1995-2007 йй.  Жиззах  давлат  педагогика  институти қошидаги иқтидорли болалар лицей-интернати директори
2007 й – ҳ.в.     Жиззах  давлат  педагогика  институти қошидаги 2-сонли академик лицей директори


АНОРБОЙ ЭШМАТОВ

1958 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган. Жиззах вилояти ҳудудий Фермерлар кенгаши раиси. Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси. Халқ депутатлари Жиззах вилояти ва Пахтакор тумани Кенгашлари депутати. 1999 й. “Шуҳрат” медали, 2004 й. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони, 2009 й. “Эл-юрт ҳурмати” ордэни, 2013 й. «Ўзбэкистон қаҳрамони” унвони.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1975-1978 йй. – Тошкент ҳисоб-бухгалтерия техникуми талабаси.
1978-1978 йй. – Жиззах вилояти Пахтакор тумани ширкат хўжалиги ҳисобчиси.
1978-1980 йй. – Ҳарбий хизматда.
1980-1981 йй. – Жиззах вилояти Пахтакор тумани ширкат хўжалиги сувчиси.
1981-1997 йй. – Жиззах вилояти Пахтакор тумани ширкат хўжалиги пахтачилик бригадаси бошлиғи.
1997-2012 йй. – Жиззах вилояти Пахтакор тумани «Анвар-А» фермер хўжалиги раҳбари
2012 й. – ҳ.в.   – Жиззах вилояти ҳудудий Фермерлар кенгаши раиси.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар