Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» Дўстлик тумани

Дўстлик тумани

Дўстлик тумани ҳокими

Узоқов Улуғбек Юлдашевич

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 335-44-63
Факс: 0(372) 335-44-63
E-mail: aripov@umail.uz
Функсия ва вазифалари
Қабул вақти:  Шанба 10:00-17:00

Манзили:  Дўстлик тумани, Дўстлик шаҳарчаси, Дўстлик кўчаси, 12-уй

Почта индeкси: 130500


Расмий веб саҳифаси: www.dustlik.uz

Дўстлик тумани 1970 йил 26 октябрда ташкил этилган.

Маъмурий маркази – Дўстлик шаҳри.

Майдони0.45 минг. кв.км. (44869 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 33 577 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар – 33577  га, лалми  ерлар –0 га, кўп йиллик дарахтзорлар –
342 га, ернинг ўртача банитети – 53,6 балл, яйловлар – 0 га;

турар жой ва томорқа ерлари – 1031 га, автомобил ва темир йўллари –1123 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 450 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар – 1041 га, каналлар, коллектор ва дренажлар –5631 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлар, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) – 1674 га.

Аҳоли сони 63,1 минг киши.

Туманда 12 та маҳалла, 9338 та хонадон ва 12000 та оилалар мавжуд.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 81,4% (51,4 минг киши), руслар – 0,247% (0,156 минг киши), тожиклар – 6,629 % (4,148 минг киши), қирғизлар – 10,863 % (6.810 минг киши) ва бошқалар 0,861 % (0,586 минг киши).

Сирдарё вилояти ва Арнасой, Мирзачўл, Пахтакор туманлари билан чегарадош.

Демографик ҳолат - 2017 йилда 1,0 минг кишига (ёки 1,6 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 36,5 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли 22,769 минг нафар, иш билан банд аҳоли
21,535 минг нафар, жами ишсизлар 1,283 минг нафар (ишсизлик даражаси 5,6%).

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Туманда қурилиш, тоғ тошлари каби табиий бойликларга эга эмас.

Қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта: 2017 йилда давлат буюртмаси 50,7 минг. тн. – ҳақиқатда
35,0 минг тн. ёки белгиланган режа 69,1 % га бажарилган (вилоятдаги улуши 20,5 фоиз, 1-ўринда).

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 36,7 минг. тн. - ҳақиқатда
39,5 минг тн. ёки белгиланган режа 107,5 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 14,8 фоиз,1-ўринда).

Пилла: 2017 йилда пилла етиштириш режаси 65 тн. – ҳақиқатда 35,6 тн. ёки белгиланган режа 54,8 % га бажарилган (вилоятдаги улуши 9,1 фоиз, 5-ўринда).

Саноат корхоналари 58 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари (4 та): “Дўстлик дон” АЖ (ун маҳсулоти ишлаб чиқариш), “Нурли дон” МЧЖ (ёғ ишлаб чиқариш), “IN STAIL” МЧЖ (Тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарш), "DO'STLIK PAXTA TOZALASH" АЖ (Пахта тозалаш, пахтани қайта ишлаш)

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар 3 та: “Нурли дон” МЧЖ қўшма корхонаси (Россия, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш), “IN-STAIL” МЧЖ қўшма корхонаси (Туркия, тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш), “FORA SEА FOODS” (Туркия, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш)  ва бошқалар.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 2017 йилда
271,6 млрд. сўм, ўтган 2016 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати – 96,5 %.

Кичик бизнес субъектлари - 1080 та (шу жумладан 717 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача ер майдони - 49,6 га).

Чорвачилик хўжаликлари – 17 та, балиқчилик хўжаликлари – 2 та, паррандачилик хўжаликлари – 1 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 4338,4 минг сўм, халқ истеъмоли моллари 1805,1 минг сўм, чакана товар айланмаси кўрсатиш 2554,4 минг сўм, пуллик хизмат кўрсатиш 2629.5 минг сўм, экспорт 0.2 АҚШ доллар (8)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш: 2017 йилда гўшт маҳсулотлари қайта ишланмаган (жами етиштирилган гўшт 21,2 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 0 %), сут маҳсулотлари 19,0 минг тонна қайта ишланган (жами етиштирилган сут 123,6 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 15,4 %), сабзавотлар 0,4 минг тонна қайта ишланган (жами етиштирилган сабзавот 134,8  минг тонна, қайта ишлаш даражаси 0,7 %), мевалар 1,1 минг тонна қайта ишланган (жами етиштирилган мева 32,5  минг тонна, қайта ишлаш даражаси 4,2  %).

Интенсив боғлар мавжуд эмас.

Иссиқхоналар 20 та субъектда 0,46 гектар (шундан 2017 йилда 4 та субъектда 0,16 гектар).

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 1896 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 58210 млн. сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 108 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда29723,1 млн. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 188 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан саноат йўналишида  6712  млн. сўмлик 30 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 7050 млн. сўмлик 59 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида
6675 млн. сўмлик 27 та лойиҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 13,4 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар 12,7 млн. АҚШ доллар, импорт маҳсулотлари 0,7 млн. АҚШ долларни ташкил этди

2017 йилда ҳудудий экспорт 3,5 млн. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони 4 та. 2,7 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз 3,5 млн. доллар (бажарилиши- 48,6 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар