Саноат » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Саноат

Жиззах вилоятининг 2017 йил январ-декабр ойларига кўра саноат кўрсаткичлари

Вилоят саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жихатдан янгилаш жараёнларининг жадаллашиши натижасида 2017 йилнинг январ-декабр ойларида 2 288,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, ўсиш суръати 2016 йилнинг тегишли даврига нисбатан 102,7 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида кўпроқ қайта ишлаш саноатига тўғри келиб, унинг улуши 91,9 фоизни ташкил этди (2016 йилнинг январ-декабр ойларига нисбатан ўсиш суръати 102,4 фоиз). Тоғ–кон саноати ва очиқ конларни ишлаш улуши 0,9 фоизни (ўсиш суръати 127,8 фоиз), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш улуши 6,4 фоизни (ўсиш суръати 105,1 фоиз), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши 0,7 фоизни (ўсиш суръати 90,1 фоиз) ташкил қилди.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора–тадбирларни амалга оширилиши, кичик бизнес томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2016 йилнинг январ-декабр ойларига нисбатан 101,8 фоизга ошишини таъминлади. Агарда жами саноатда кичик бизнеснинг улуши 61,3 ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
(2017 йилнинг январ-декабр ҳолатига)

 

 

Млрд. сўм

2016 йил январ-декабрга нисбатан фоизда

Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми

2 288,5

102,7

Тоғ–кон саноати ва очиқ конларни ишлаш

21,2

127,8

улардан:

тоғ–кон саноати билан боғлиқ
бошқа фаолият

21,2

127,8

Қайта ишлаш саноати

2 103,6

102,4

ундан:

озиқ–овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш

611,8

98,1

тўқимачилик маҳсулотлари, кийим ва тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш

851,1

99,4

машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ва бошқа тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш

14,2

77,0

ёғоч ва пўкак буюмлар, поҳол ва тўқиш учун материаллардан буюмлар, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари, мебел ишлаб чиқариш

51,2

90,4

ёзилган материалларни нашр қилиш ва акс эттириш

1,5

91,1

кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш

0,04

106,8

кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш

113,1

118,9

бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш

103,7

115,1

металлургия саноати

57,3

100,1

Машина ва ускуналардан ташкари тайёр металл буюмлар ишлаб чикариш

11,1

138,8

электр ускуналарни ишлаб чиқариш

262,4

118,2

компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш

26,2

143,8

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш

146,5

105,1

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш

17,2

90,1

Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурининг амалга оширилиши, вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатди, мазкур дастур доирасида 2017 йилнинг январ-декабр ойларида 35,7 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 6,0 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди ва 39 та янги иш ўринлари яратилди.

 Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурининг асосий кўрсаткичлари

 

 

2016 й.
январ-декабр

2017 й.
январ-декабр

Лойиҳалар сони, бирлик

7

15

Корхоналар сони, бирлик

4

17

Ишлаб чиқариш ҳажми, млрд. сўм

17,5

35,7

Экспортга қилинган маҳаллийлаштирилган маҳсулот хажми, минг АҚШ долл.

29,3

6,0

Яратилган янги иш ўринлари, бирлик

43

39

Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришини рағбатлантириш ва турларини кенгайтириш натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 2016 йилнинг январ-декабр ойларига нисбатан 100,5 фоизга ва жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмидаги улушини эса ўтган йилнинг мос давридаги 60,7 фоиздан 50,8 фоизга камайган.

Юклаш учун ҳаволалар:

Вилоятнинг саноат кўрсаткичлари 2017 йил учун (pdf, 282 Кб)
Вилоятнинг саноат кўрсаткичлари 2017 йил 3-чорак
 (pdf, 146 кб)

Вилоятнинг саноат кўрсаткичлари 2017 йил 1 чорак (pdf, 204 кб)

Вилоятнинг саноат кўрсаткичлари 2017 йил 1 чорак (pdf, 51 кб)

 

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар