Жиззах шаҳар » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Жиззах шаҳар

Жиззах шаҳар ҳокими

Шукуров Акбар Сафарович

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 222-40-10
Фах: 0(372) 222-40-10
E-mail: hokim@jizzaxcity.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти:Шанба 9:00-13:00

Манзили: Жиззах шаҳар, Ҳ.Олимжон маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси, 13-уй

Почта индекси: 130100


Расмий веб сайти: www.jizzaxcity.uz

1926 йилда ташкил этилган.

Жиззах вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланади.

Майдони –  0,100 минг.кв.км. (9640 га) шундан:

қишлоқ хўжалик ерлари – 3517 га, балл-бонитети – 44,7 балл;

аҳоли турар жойлари, томорқа ерлари- 1333 га, автомобил йўллари – 243 га, ўрмонлар – 49 га, ижтимоий обектлар, кўчалар – 233 га, бошқа ерлар (дарёлар, саноат ҳудудлари, электр узатгич тармоқлари) – 4265 га.

Аҳолиси – 160,3 минг.киши.

Миллатлар таркиби: ўзбеклар – 87,8% (140,7 минг киши), руслар – 3,9% (6,3  минг  киши), тожиклар – 1,7% (2,72 минг киши) ва бошқалар – 6,6% (10,6 минг киши).

Жиззах  (80 км) ва Ғаллаорол (12 км) туманлари билан чегарадош.

Шаҳар маҳаллий бюджети дотацион эмас.

Шаҳар халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Ишлаб чиқариш корхоналари (10): “Жиззах аккумулятор” заводи (аккумулятор батареялари ишлаб чиқариш), «Жиззахпластмасса» (пластмасс махсулотлари ишлаб чиқариш), «Жиззахдонмаҳсулотлари» (ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш), «Жиззах пластекс» МЧЖ, «Жиззах кентекс» МЧЖ, «Жиззах тоштепа текстил»  МЧЖ ва бошқалар. Шунингдек, Жиззах махсус индустриал зонаси ишга тушиши муносабати билан ян 9 та янги саноат корхоналари фаолиятини бошлади.

Қўшма корхоналар (32): «Evroasiya karpet» (гилам ишлаб чиқариш), ХК «Замонавий полимерқувур» (полиетилен қувурлар), «Фориж-текстил» (ип-калава) ва бошқалар.

Саноат маҳсулотлари ҳажми – 181,2 млрд.сўм, 2014 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи- 123,2 %.

Кичик бизнес субъектлари – 2560 та (шу жумладан 38 та фермер хўжаликлари, фермер хўжаликлари майдони ўртача – 38 га).

Балиқчилик -5 та, паррандачилик -4 та, асаларичилик -2 та, иссиқ хоналар -11 та.

10205 та янги ишчи ўринлари яратилган.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар