Халқаро ҳамкорлик » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти
Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ | ENGLISH

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Халқаро ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик

Жиззах вилоятида «ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ» доирасида олиб борилаётган ишлар

Сиёсий ва иқтисодий барқарорлик

Ўзбекистон – бу, биринчи ўринда сиёсий барқарорлик, бу эртанги кунга ишонч ва сиёсий, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бақадам ислоҳотдир. Бу шундай мамлакатки унда 100 дан ортиқ миллат ва 10 дан ортиқ дин вакиллари тинчлик ва якдилликда яшашади.

Мустақилликнинг биринчи йилларидан Ўзбекистон жумладан, Жиззах вилояти хам ўз ривожланиш йўлини танлади, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан мамлакатимизнинг мустақилликга эришган илк босқичида ишлаб чиқилган, 5 та асосий тамойилга суянувчи, ижтимоий-бозор иқтисодиётига йўналтирилган “Ўзбек модели” ишлаб чиқилиди; бу тамойиллар- иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги; давлат бош ислоҳотчи; қонун устуворлиги; бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш; кучли ижтимоий ҳимоядир.

Бу моделларнинг муваффақиятли жорий қилиниши бугунги кунда Жиззахда:

  • макроиқтисоднинг мустаҳкам, ташқи ва ички иқтисод секторини тенглаштириш, валюта йиғилишининг ўсиш;
  • йиллик иқтисодий ўсиш учун қулай шароитлар яратиб бериш йил давомида ўртача, 8% асосан ички фактор хисобидан;
  • инвестицияларни амалда қўллаб, янги маҳсулотлар кўринишларини ўзлаштираётган экспортёр-корхонлар, кичик бизнес субъэктлари ва корхоналарга давлат томонидан қўшимча имкониятлар яратган ҳолда биргаликдаги солиққа тортишни 3 марта камайтириш;
  • Базел принсиплари банк назоратига амал қилган ҳолда мустаҳкам банк-молия тизимини яратиш. Асосан, банк капитали етарлилиги даражаси 23%дан кўпроқ, бу халқаро стандартлардан 3 марта юқорироқ;
  • Фаол сармоявий сиёсат, техник модернизасия соҳаси саноати ва инфраструктура ишлаб чиқариши хисобидан янги юқори технологик соҳани ривожлантириш каби имкониятларини яратиб берди.

Қабул қилинган инқироз билан курашиш ва уни бартараф қилиш натижалари стратегияси Ўзбекистонга кўп мамлакатлар қаторида ўтаётган вақт мобайнида мустаҳкам иқтисодий ривожланиш даражасини кўтаришига ёрдам берди. 4 йил ичида ЙИМ ўсиш даражаси -8.0% ташкил этди.

Охирги йиллар мобайнида мамлакатда Давлат бюджетидан мустаҳкам професит таъминланиб турилмоқда.

Қулай сармоявий муҳит ва солиқ сиёсати

Мустақиллик йилларида Жиззах вилоятида халқаро сармоядорлар учун кенг ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар яратиб берилди, халқаро инвестициялар билан фаолият юритаётган корхоналарнинг фаолиятини қўллаб қувватлаш борасида бир қанча тизимлар ишлаб чиқилган.

Ҳукумат хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуддида олиб бораёган сармоявий фаолиятларини ҳуқуқий ҳимоя қиладилар ва кафолатлайдилар. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан сармоялаштириш шартлари ёмонлашиб борса, хорижий инвесторларга инвестициялаштириш давридан бошлаб 10 йил давомида сармоялаштириш кунидан муомалага киритилувчи қонун амалда бўлади.

Бундан ташқари, айрим ҳолларда хорижий сармоядорлар учун республиканинг мустаҳкам иқтисодий ўсишини таъминловчи, кичик табиркорлик соҳасидаги лойиҳаларда қўшимча кафолатлар ва сармоялаштириш борасидаги истиқболли соҳалар ва лойиҳаларда ҳимоялаш чоралари кўриб чиқилади.

2001 йил 1 октябрдан вилоятимизда “ягона дарча” принсипи асосида юридик шахсларни рўйҳатдан ўтказишнинг энг оддий тизими ўрнатилган. Бошқа сўз билан айтганда янгитдан ташкил этиладиган корхоналар барча келишувлари битта босқич доирасида, 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Охирги йилларда юридик шахслар каби жисмоний шахсларга ҳам солиқ солишнинг сезиларли камайиши кузатилмоқда. Асосан, 1992 йилдан жисмоний шахсларга солинадиган солиқ 5 мартагача камайтирилди ва хозирги кунда 8% ни ташкил қилади.

Қулай солиқ имтиёзлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган вилоятимиздаги Жиззах Эркин индустриал иқтисодий зоналарда ўзининг ишлаб чиқарувчилик фаолиятини олиб борувчи корхоналар ва уларнинг иштирокчилари сифатида рўйҳатдан ўтганлар учун яратилган ва республикамиз ҳудудида мавжуд бўлган барча амалдаги солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинганлар бу эса ўз ўрнида вилоятдаги Жиззах Эркин иқтисодий зонани бутун дунёдаги энг эътиборли ва либерал зоналар қаторида бўлишини таъминлайди.

Ҳукумат томонидан инвестицион иқлим борасида кўрилган чора-тадбирлар вилоятмизнинг жалб қилувчи иқтисодига тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг ҳажмини маълум даражада оширди.

Бой минерал-хом-ашё базаси ва энергетика мустақиллиги

Жиззах — бу олтин, мис, кумуш, волфрам, ноёб металлар, табиий газ, кўмир ва бошқа қазилма заҳираларга тўла ҳудудлардан биридир.

Хом- ашё ташишга ва материалга бўлган сарф-харажатни сезиларли камайиши орқали кенг хом-ашё номенклатурасига бўлган имконият максимал даражада ўзининг ишлаб чиқараётган маҳсулотининг тан нархини оқлайди, юқори қўшилган қиймати ва 50% дан юқори локализасия даражаси билан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг чуқур қайта ишланишини имкониятини беради.

Жуда кўплаб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган энергия очлиги шароитида, юртимизнинг унчалик кўп бўлмаган мамлакатлар қаторида иқтисодиёти энергия мустақиллигини характерлайдиган давлатлардан бири эканлиги Ўзбекистоннинг энг муҳим устунлик жиҳатларидандир.

Қўшимча имкониятлар алтернатив энергия манбаларига чекланмаган потенциал яратади, қуёш, шамол, қайта ишланган қаттиқ маиший чиқиндилардан олинадиган энергиялар шулар жумласидан.

Фойдали географик жойлашув

Жиззах – бу, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратувчи, минтақавий ва трансмиллий лойиҳаларда транспорт коридорларини ривожлантиришда иштирок этувчи мамлакатимизнинг чорраҳасидир.

Ўзбекистоннинг Евроосиё мултимодал коммуникация тизимига бирлашиши транспорт инфратузилмасини ривожланганлиги ва савдо бозорига жуда яқинлиги савдо-иқтисодий ва сармоявий истиқболларини олдиндан белгилаб беради. Хорижий компаниялар Ўзбекистонга ўз сармояларини кирита туриб 5 та катта ва доимий ўсаётган бозорга чиқиш имкониятига эга бўладилар- бу 300 миллиондан ортиқ одамли бозори мавжуд МДҲ, Марказий ва Шарқий Эвропа, Жанубий-Шимоли-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ давлатларидир.

Юқорида санаб ўтилган минтақаларнинг барча савдо маршурутлар кесишган жойида Республикамизнинг қулай географик жойлашганлиги, ривожланган мултимодал тармоғи, Марказий Осиёдан анча узоқда жойлашган бозорлардан айниқса, Яқин Шарқнинг шарқий қисми, Ҳиндистоннинг шимолий қисми ва Хитойнинг ғарбий қисмларидан юкларни вақтни тежаган ҳолда ўз вақтида, кечиктирмай етказишда Ўзбекистон алоҳида ўрин эгаллайди ва бу мамлакатлар орасида юртимизнинг рақобатбардошлигини нақадар устун эканлигини яна бир бор исботлайди.

Бугун Ўзбекистон Республикасида транзит потенциалини ошириш ва келажакда уни ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда. Мамлакатимиз ичида янги темир йўллар ва автомобил магистраллари қуриш ишлари амалга оширилмоқда, асосий транзит темир йўллар линияси ва халқаро миқёсдаги авто йўллар қайта таъмирланмоқда, халқаро аеропортлар модернизация қилинмоқда, махсус халқаро транспорт терминаллари яратилмоқда шунингдек, керак бўлган ҳуқуқий-норматив база ишлаб чиқлмоқда.

45 та мамлакат билан шу жумладан, Япония, Хитой, Кореа, АҚШ, Евро Иттифоқи мамлакатлари ва Эркин Савдо Зоналари, МДҲ давлатлари ўртасида ўрнатилган ўзаро қулайлик режими яратиш борасидаги Келишув ташқи бозорда, Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини маълум маънода оширади.

Ходимлар ва интеллектуал салоҳият

Аҳолининг 100% саводхонлиги, кадрларнинг муҳум интелектуал потенциали, халқаро стандартларга жавоб берувчи таълим тизими, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг такрорланмас мазмун-моҳияти узлуксиз таълим тизимини йўқлайди ва умумий таълим ҳамда профессионал тайёргарликни доимий чуқурлаштирилиши ва янгиланишини талаб қилади.

Махсус иқтисодий зоналар

“Жиззах” Эркин иқтисодий зонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги  №ПФ-4516 сонли фармонига биноан яратилган. “Жиззах” ЕИЗ хорижий инвесторлар учун бизнесларини олиб киришларига ва рақобатбардошликда устунлик имкониятларини яратиб беради.

“Жиззах” ЭИЗ Жиззах вилоятининг Жиззах туманида жойлашган бўлиб Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида ҳам филиали мавжуд.
“Жиззах” ЭИЗнинг яратилишидан асосий мақсад, Жиззах ва Сирдарё туманларида ишлаб чиқариш ва ресурс истиқболларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш у ерга замонавий юқори технологияли саноат маҳсулотлари, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқишда хорижий ва ватанимиз сармоядорларининг сармояларини жалб қилиш учун қулай шароит яратиш, ушбу иш асосида янги бўш ишчи ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини маълум маънода оширишда иборатдир.
“Жиззах” ЭИЗ 30 йил иш олиб боришга мўлжалланган, ундан узоқроқ муддат ҳам фаолиятини чўздириш эхтимолдан ҳоли эмас, ушбу зонанинг фаолияти давомида бир қанча ўзига хос солиқ режими ва божҳона имтирозлари амалда бўлади. “Жиззах” ЭИЗ иштирокчилари фойдадан олинадиган, юқидик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободончилик солиғи, ягона солиқ тўлови(кичик корхоналар учун), мажбурий Республика йўл фонди учун тўлов шунингдек, республикамизда ишлаб чиқарилмаган маҳсулот ва материалларни қадоқловчи ускуналарга тўланадиган божхона солиқларида озод қилинадилар, бу тўловларда озод қилиш сармоядорлар тиккан пуларидан келиб чиққан ҳолда маълум муддат давомида берилади.

– 300 минг АҚШ доллардан токи 30 миллион АҚШ долларигача- 3 йил муддатга;

– 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;

– 10 миллион АҚШ долларидан юқори бўлса – 7 йил муддатга;

Шу билан биргаликда “Жиззах” ЭИЗ иштирокчилари ишлаб чиқариш майдончаларига ўтказилган кафолатланган инженерлик коммуникацияларига уланадилар.
“Жиззах” ЭИЗ иштирокчиларининг статуси “Жиззах” ЭИЗ админстратив маслаҳат қарори билан берилади. “Жиззах” ЭИЗ учун сармойвий лойиҳалар танлаш ва иштирокчиларни рўйҳатдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилд 15 майда тасдиқланган №130 Низоми асосида амалга оширилади.

Экспорт қилувчи корхоналар учун имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига мувофиқ экспорт қилувчи корхоналарга қуйидаги солиқ имтиёзлар ва афзалликлар тақдим этилади:

  • қўшимча қиймат солиғига;
  • аксиз солиғига;
  • фойда солиғига;
  • мулк солиғига

Қўшимча қиймат солиғига бўлган имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 212-моддасига асосан товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига нолғ даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади, яҳни экспорт қилишга мўлжалланган товарлар ишлаб чиқариш жараёнида моддий манба учун қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади.

Аксиз солиғига бўлган имтиёзлар

Аксиз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга аксиз солиғи солинмайди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган аксиз тўланадиган товарларнинг айрим турлари бундан мустасно (Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, 230-модда).

Қуйидагиларга аксиз солиғи солинмайди:

– аксиз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган аксиз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно;

– кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши шарти билан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган аксиз тўланадиган товарларни топширишга.

Фойда ва мулк солиғига бўлган имтиёзлар

“Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июндаги «Экспорт маҳсулотини исглаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-2613-сон Фармонига асосан экспорт қилувчи корхоналар (хом ашё товарларини сотиш бундан мустасно) учун фойда солиғи ва мулк солиғи ставкаси умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товар (иш, хизмат)лар экспортидаги улушига боғлиқ ҳолда камайтирилади:

экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида – 30 фоизга;

экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида – 2 маротаба.

Мазкур солиқ имтиёзи ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида микрофирмалар ва кичик корхоналарга тадбиқ этилади.

Мазкур имтиёзлар савдо-воситачилик корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизаматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1871-сон Фармонида тасдиқланган товарларни экспорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналарига тадбиқ қилинмайди.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзи ишлаб чиқарган товар (иш, хизмат)ларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод этилган. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4354-сонли Фармони).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 09 августдаги «Ўзбекистон республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида»ги ВМҚ-189-сонли Қарорига мувофиқ хорижий мамлакатларга экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига чет элда ташқи бозорлардаги маркетинг тадқиқотларини ва ишлаб чиқараётган махсулотларни реклама қилиш мақсадида савдо уйлари ва ваколатхоналар очиш руҳсат берилган.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни савдо уйлари номига олиб чиқаётган экспорт қилувчи корхоналар товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасликлари мумкин.

Божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида экспортчи шартномалар (контрактлар) асосида чет элдаги корхоналар номига олиб чиқилган товарлар бўйича валюта тушуми тушишини ёхуд ушбу товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтаришни таъминлайди.

“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида устувор йўналишларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2011й. Ф-3557-сонли Фармойишини ижроси мақсадида, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Божхона қонунчилигининг қўлланилишини янада ихчамлаштириш мақсадида, қуйидаги Қонун лойиҳаси асосида амалдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодекси ва “Бож тарифи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни бирлаштирилди, шунингдек халқаро норма ва стандартларга мослаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011й. 122-сонли Қарорига асосан «Ўзстандарт» агентлигининг маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ташкил этилди. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

– экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларга стандартлар, сертификатлаштириш, ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар юзасидан бепул консулғтация хизматлари кўрсатиш;

– ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда стандартлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни жорий этиш ва улар даражасига эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

– ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур маҳлумотларни олиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ахборот-консулғтация ёрдами кўрсатиш;

– стандартлар, сертификатлаштириш, маҳсулотларни ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларнинг доимий равишда янгилаб бориладиган маҳлумотномасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни Интернет тармоғидаги «Ўзстандарт» агентлиги сайтига жойлаштириш.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштириш мақсадида, қуйидаги Қарорга мувофиқ экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ихтиёрий равишда сертификатлаштирилади.

“Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 25.08.2011й. ПҚ-1604-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ товарларни экспорт қилишда тўланадиган божхона расмийлаштируви йиғимларининг амалдагига қараганда ўртача 2 маротабага камайтиришни назарда тутувчи янги ставкалари тасдиқланган.

Қарорга асосан 2011 йилнинг 1 октябридан бошлаб товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт қилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун давлат божхона хизмати органларида экспорт контрактларини ҳисобга қўйиш товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида бевосита божхона постларида амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ хом ашё товарлари экспортидан ташқари). Ва, 2011 йил 1 октябрдан бошлаб, экспортга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тартиботларнинг божхона расмийлаштируви, декларация қилиш, сертификатлаштириш, санитария-эпидемиология назорати ва товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида қатнашадиган бошқа ташкилотлар фаолиятининг бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши учун «бир дарча» тамойили асосида бажариш механизмини жорий этилган.

Шу билан бирга, Қарорга мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарларини экспорт қилиш бўйича «Ўзтадбиркорекспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига уларнинг товарларини тўғридан-тўғри экспорт қилиш шартномалари бўйича, шунингдек хорижда ташкил этиладиган савдо уйлари орқали сотишда кўмаклашиш;

– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини экспорт қилишга доир амалдаги шартномалар гарови асосидан экспортдан олдинги молиялаштиришни ташкил этиш;

– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари буюртмаларига кўра республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни етказиб бериш;

– экспорт маҳсулотларини сертификатлаштиришда кичик бизнес корхоналарига кўмаклашиш, реклама тадбирларини ўтказиш, халқаро ярмаркалар ва кўргазмаларни ташкил этиш ва қатнашиш, манфаатдор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ахборот ва маслаҳат хизматлари билан таъминлаш.

“Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 29.06.2000й. 245-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорининг 5-бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2011й. ПҚ-1604-сонли Қарори билан ўзгартириш киритилди. Унга кўра, хорижий валюта тушуми тушишининг белгиланган муддатдан кечикканда экспорт қилувчи корхоналардан ундириладиган жарима санкцияларининг енгиллаштирилиши, шу жумладан:

– белгиланган муддатлари ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушишининг 30 банк кунидан кўпроқ (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун – 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахс-резидентлар республика бюджети фойдасига жарима тўлайдилар:

– валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 10 фоиз эквивалентда;

– валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кундан 365 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 20 фоиз эквивалентда;

– валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан қўшимча равишда 70 фоиз эквивалентда.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 30.12.2011й. ПФ-4399-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ уй паррандаси овқатбоп қўшимча маҳсулотларини экспорт қилишга қўйилган тақиқловчи тизим бэкор қилинди.

“Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2012й. ПҚ-1731-сонли Қарорига асосан маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

– халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендэрларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш;

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш.

Қарорнинг мазкур (5) бандида кўрсатилган шартномалар фақат хизмат кўрсатаётган ваколатли банкда ҳисобга қўйилган ва экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади.

Қарорнинг 6-бандига кўра, 2012 йил 1 апрелдан бошлаб янги қурилиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашга валюта кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтириладиган валюта тушуми қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотишдан асосий қарз батамом тўлаб бўлинадиган муддатга қадар озод қилинган.

Сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш, шунингдек лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга йўналтириладиган маблағларга янги технологик ускуналарни сотиб олишда назарда тутилган ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришнинг амалдаги тартиби микрофирмалар ва кичик корхоналар учун татбиқ этилган (7 банд).

Тижорат банкларига экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга оширишнинг чекланган муддатини 60 кундан 90 кунга узайтирган ҳолда экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга ошириш ҳажмини кенгайтириш тавсия этилган.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда халқаро стандартлар сериясидан ИСО 9000 фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар жорий этиш кўзда тутилган. ИСО 9000 нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– юридик шахсларнинг солиққа тортилувчи даромад (фойда) базасини сифатни бошқариш системасининг ривожланишига йўналтирилган инвестиция миқдорида камайтириш;

– синов лабораториялари томонидан лаборатор тадқиқотлар ва тестлар ўтказиш мақсадида олиб кирилган технологик ускуналар бож ва қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш.

Жорий йилда ҳукумат томонидан республика экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар давом эттирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2013й. ПҚ-2022-сонли Қарорига мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, уларга замонавий, чет эл бозорларида рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва уни экспортга чиқаришда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш, мамлакатимизнинг экспорт қилувчи тадбиркорларини ташқи бозор конҳюнктураси ўзгаришлари хавф-хатарларидан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қошида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ташкил этилди.

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар