Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ОИТС га қарши қандай ишлар амалга оширилмоқда (видео)

Жиззахда ОИТС га қарши қандай ишлар амалга оширилмоқда (видео)

11 август 2018 йил
247
0

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиқошидаги ташкилотлараро эксперт комиссияси томонидан безгак, сил, ОИВ каби юқумли касалликларга қарши курашиш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотлар олиб бораётган ишларни мувофиқлаштиришҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш масаласига бағишланган семинар ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, молия, меҳнат бошқармалари, ОИТСга қарши курашиш, санитария-эпидемиология назорати марказлари вакиллари иштирок этган тадбирда ОИВга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик натижалари муҳокама этилди.
Жиззах шаҳрида ОИТС маркази, вилоят ҳудудида 5 та туманлараро лаборатория, барча туманларда "Ишонч хонаси” фаолият кўрсатаётир.
Марказ томонидан турли ёшдаги фуқароларга ушбу касаллик тўғрисида кенг маълумот бериш мақсадида веб-сайт яратилди. Jizzax-aids.uz сайтида фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишлари мумкин.
Мазкур тадбирнинг тўлиқ тафсилоти билан вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган лавҳада танишишингиз мумкин.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар