Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда янгиланган «Хўжабоғбон ота» зиёратгоҳи очилди

Форишда янгиланган «Хўжабоғбон ота» зиёратгоҳи очилди

23 август 2018 йил
247
0

Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатларини таъминлашга қаратилгани билан қадрлидир.

Рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳар биримизни эзгуликка, яхшиликка ундаётгани одамлар қалбида меҳр-оқибат, самимият уйғотаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маънавий-маърифий йўналишдаги ташаббуслари, улуғ алломалар меросини ўрганиш, тадқиқэтиш борасидаги эътиборлари, муқаддас ислом динимизнинг асл моҳиятини тарғибқилишга доир азму шижоати барчагақувонч бахш этмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Калом, Ҳадис, Тасаввуф, Ақида, Фиқҳ илми бўйича 5 та илмий мактаб фаолияти йўлга қўйилиши, Имом Бухорий, Имом Термизий номидаги марказлар бунёд этилиши, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси иш бошлаши – булар ижтимоий-маърифий ҳаётимиздаги улкан ўзгаришлардир.

Табаррук манзиллар, азиз-авлиёларимиз макон топган зиёратгоҳларни асраб-авайлаш, обод этиш борасида кенг кўламли хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Унутилаётган қадриятларимиз тикланаяпти, бутун умрини илму маърифат, дину диёнат йўлига бахшида этган бобокалонларимиз, устозларимиз хотираси абадийлаштирилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 7 мингдан зиёд нодир тарихий ёдгорликлар, зиёратгоҳларҳамда бетакрор архитектура ёргорликлари борлиги барчамизга ғурур бағишлайди.

Ана шундай қутлуғзиёратгоҳлардан бири «Хўжабоғбон ота» зиёратгоҳидир.

Етти юз эллик йиллар муқаддам ўн иккинчи асрнинг етмишинчи йилларида асл исми Ибн Муҳаммад Восит бўлган «Хўжабоғбон ота» фиқҳва исломий маърифат тарқатиш учун шу жойларга келиб, яшаб қолган эканлар.

Улуғ бобокалонимиз Ҳазрат Алишер Навоийнинг «Насоим ул муҳаббат» китобида етти юз авлиёнинг исм шарифи келтирилган. Китобдаги олтинчи ўринда Ибн Муҳаммад ал Восит авлиёнинг исми шарифи келтирилиб, «ўз замонасининг беназири эрди ва тобинидин кўпи хизмат қилубдир ва суҳбатига етибдур ва кўп машойихлар билан суҳбат тутибдур…. Бу дунёда зоҳид бўлган ва ҳеч кишидан таъма қилма то барча халқ сенга муҳтож бўлгайлар…» деган фикрлар билан бошланадиган жумлалар бор.

«Хўжабоғбон ота» авлиё бўлган. Дунё яралибдики яхшилик билан ёмонлик курашиб келган. Тоғдаги ғорга яқин келганида орқасидан уни ўлдириш учун қувиб келаётган жоҳил ёвлар жуда яқинлашибқолибди. Авлиё ота шу ғорга кирибдиларда яратгандан нажот сўраб, илтижоқилибди. Шунда ғор оғзида қалин ўргимчак тўри ҳосил бўлибди. Тўр ичкарисида эса бир мусича пайдо бўлибди.

Ҳалиги ёвлар етиб келиб қарашса ғор оғзидақалин ўргимчак тўри, тўр орқасида бир мусичақўнишибгина турганмиш. Улар «қочган киши агар шу ерга кириб кетган бўлганида бу ўргимчак тўри, албатта бузилиб кетган ва мусича ҳам учиб кетган бўлар эди» дея орқаларигақайтиб кетганлар….

Кунларнинг бирида унинг тириклигидан хабар топган яқинлари авлиёни кўргани келишмоқчи бўлишибди. Шунда Хўжа Боғбон ота меҳмонларни қаерда, қандай кутиб олишни билмайҳайрон бўлиб турганида унга турли дарахт кўчатлари экиб, гул уруғлари қадаш, булоқларнинг кўзини очиш ҳақидағойибдан имдод келибди. Авлиё айтилганларни қилган экан, бирпасда дарахтлар улканлашиб, атрофни гуллар ифори, булоқлар сувининг шилдираши тутиб кетибди.Қоратошни ёриб қизил лолалар очилибди. Шу-шу авлиёга бу ерларнинг боғбони сифатида хўжа Боғбон ота номи берилибди.

Кейинги бир неча ой давомида «Хўжабоғбон ота» зиёратгоҳида тадбиркор Турсунбой Олтиновҳомийлигида қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Зиёратгоҳга олиб борувчи йўл, «Хўжабоғбон ота» қабрига мақбара, янги ҳонақоҳ ва айвонлар, мақбарага олиб чиқувчи 74 та зина бунёд этилиб, зиёратчилар учун барчақулайликлар яратилди. Булоқлар, сув тўпланадиган ҳовузлар таъмирланиб, янгидан супалар қурилди. Бу ердаги амалга оширилган хайрли ишларни кўрганҳар бир кишининг дили яйрайди.

Қурбон ҳайити арафасида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган «Хўжабоғбон ота» зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан меҳнат фахрийси, «Эзгу ният» хайрия жамоат фонди раиси Байрамбек Узоқов, Самарқанд шаҳридан ташриф буюрган юртдошимиз, тарихчи олим Бўрибой Элтазаров, меҳнат фахрийси Эркин Қозоқов ва бошқалар бундай зиёратгоҳлар кишилар руҳиятига ором бериб, яхши ниятларга, эзгу ишларга ундаши, ҳар қандай киши дилини поклаб, эртанги кунга умид, ишонч уйғотишини таъкидладилар. Тадбиркор Турсунбой Олтиновга хайрли ишларга каттаҳиссақўшгани учун халқимиз номидан миннатдорчилик билдирилди.

Тадбирда қисқа муддатда зиёратгоҳда катта бунёдкорлик ишларини амалга оширган бир гуруҳқурувчиларга совғалар топширилди.

Рашид КАРИМОВ

Сувонжон Рахимов олган суратлар

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар