» » Жиззахда «UZDIGITAL TV» фаолиятини бошлади

Жиззахда «UZDIGITAL TV» фаолиятини бошлади

27 август 2018 г 4 160 Комментарии: 0

Бугунги кундалик ҳаётимизда телевидениенинг ўрнишубҳасиз, катта аҳамиятга эга.

У инсонларга нафақат турли ҳил ахборотларни олиш манбаи, балки кайфият омили сифатида ҳизмат қилади. Телевизор пулти эса бизнинг атрофдаги дунё билан бевосита ва қулай алоқамиз рамзига айланган.

Ҳозирда инсонлар телевидениега жуда катта талаб қўймоқда. Томошабин талабчан ва ўзига айнан керакли нарсани томошақилишни истайди. Шу сабабданҳар бир уйга сифатли телевидениени етказиб бериш хизматлари - мамлакатимизда телевидение соҳасини кенгайтириш ва ривожлантириш давлат дастурининг ажралмасқисмига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришларга техник ва технологик жиҳатдан ўтиш давлат дастури тўғрисида»гиқарорига асосан Ўзбекистон жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари сингари ер усти рақамли телевидение узатишга тўлиқ ўтган.

«UZDIGITAL TV» компанияси 2009 йилда ушбу дасутрни амалга оширишда иштирок этиш мақсадида ташкил этилган ва ҳозирда Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга рақамли телевидение хизматларини тақдим этувчи операторлар орасида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Компания ўз мижозларига 65 та юртимиз ва ҳорижий телеканаларни эфирга узатиб келмоқда. Компания дастлаб Тошкент шаҳрида фаолиятини бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб юртимизнинг барча вилоятларида ўз фаолиятини йўлга қўймоқда.

Бугун юртимиз Мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида компания вилоятимизда ўз савдо офисини ташкил этиб фаолиятини бошлаш учун офисини очди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг

Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

Махмуд Ғиёзов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!