Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Арнасойлик жаҳон чемпиони

Арнасойлик жаҳон чемпиони

30 август 2018 йил
166
0

Факт ва рақамлар, эсда қоладиган воқеа-ҳодисалар тўғрисида ёзган мақолаларимни йиғиб юришим доимо фойда беради. Яқинда туманимизнинг чемпион ўғлони Сирожиддин Зайниддиновнинг 3-марта шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлганлигини эшитиб барча қатори менинг ҳам қалбим ғурурга тўлди.

Дарҳол оммавий ахборот воситалари, газета-журналларни ва интернетни титкилашга тушдим. Афсуски, интернетдаги қисқа хабарни айтмаганда, на вилоят газета-сида ва на республика газеталарида Сирожиддиннинг чемпионлиги ҳақидаҳеч қандай мақола чоп этилмаганлигини кўриб кўнглим ранжиди. Ўзбекистонни жаҳонга танитган ўғлоннинг хизматлари наҳоткиқилдан қийиқахтариб юрадиган ҳамкасбларимнинг назарларидан четда қолган бўлса?...

Дарҳол ўз архивимга мурожаат қилдим. "Арнасой тонги"нинг 2004 йил 12 август сонидаСирожиддиннинг биринчи чемпионлиги тўғрисида шундай мақола ёзган эканман "Арнасойлик жаҳон чемпиони". Келинг, бу мақолани Сизлар билан бўлишиб, кейин 3-чемпионлик тўғрисидаҳам фикрларимизни баён этамиз.

...Германиянинг Маленти шаҳридан келган хушхабарни эшитган Ҳайитгул опанинг қанчаликқувонганлигини сўз билан изоҳлаш қийин. Лекин, кўзларидан севинч ёшлари оқаётган онанинг ҳолатини тасаввур қилиш қийин эмас. У бугун қанчалик хурсанд бўлса, қувонса, шодликларга тўлиб ҳайқирсаҳам ҳақли. Чунки, онаизорнинг бир орзуси минг бўлиб ушалди. Унинг кенжатой ўғли Сирожиддин, бугун шоҳмот бўйича жаҳон чемпиони!

Ҳа, чемпион Сирожиддин айнан Арнасойда,"Олтин водий" хўжалиги марказидаги Файзулла Хўжаев кўчасида ис-тиқомат қиладиган Савронбек ака ва Ҳайитгул опалар оиласида кенжа фарзанд бўлиб дунёга келган. Зайнидди-новларнинг 5 нафар ўғли бўлиб, уларнинг кенжасиқорақош Сирожиддиндир.

Ўғлининг нутқи равон ривожланмаганидан бохабар ота-она уни секин-аста шахмат ўйинигақизиқтира бошлади. Ота қарасаки, ўғлининг зеҳни ўткир. Сирожиддин 7 ёшга тўлганда улар Арнасойдан Тошкентга кўчиб ўтишди. Бўлғуси чемпионни Собир Рахимов туманидаги 106-махсус мактаб интернатига жойлаштиришди. У ерда тенгдошлари билан шахмат, стол тенниси ўйнаб, соғлом болалар турнирларида қатнашиб, тажрибасини ошириб борди.

Сирожиддин Зайниддинов Ўзбекистон Ногиронлар спорт Ассоциацияси аъзоси. У 2002 йили 12 ёшида Алмати шаҳрида ташкил этилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 10-ўринни эгаллаган эди. Шундан кейинги интилиш, ўрганиш ва тинимсиз машаққатли меҳнат самараси бугун кўз ўнгимизда турибди.

Сирожиддин Стейниц, Ласкер, Капа-бланка, Алёхин, Каспаров, Иванчук, Гри-шук ва РустамҚосимжоновларнинг ўйнаган ўйинларини диққат билан ўрганиб, таҳлил қилиб боради. Бу буюк устозлардан кўп нарсани ўрганади.

У шоҳмот дебютларидан испанча, сицилианча, грунорельда, Нимцович ҳимояларини ёддан билади. Жаҳон чемпионатида Сирожиддин энг кучли рақиблари Россия, Украина, Швецария ва Туркманистонлик шоҳмотчилардан устун келиб, ғолибликниқўлга киритди.

Хуллас, арнасойлик Сирожиддин Зайниддинов бугун жаҳон чемпиони!

2004 йил 25 июлдан 4 августгача Германиянинг Маленти шаҳрида бўлиб ўтган заиф эшитувчилар ва соқовлар ўртасидаги шоҳмот бўйича биринчи жаҳон чемпионатида 28 давлат вакиллари иштирок этиб, унда 14 ёшли Сирожиддин Зай-ниддинов доиравий тизимда ўтказилган 7 турдан 6 очко тўплаб жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Энди у халқаро ареналарда жаҳон чемпиони сифатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Чемпионлик мубо-рак, Сирожиддин!,- дея тугалланган мақоланинг давомини эндиги янгиликлар билан давом эттирамиз.

Мана шунга ҳам 14 йил бўлибди. Бу йиллар орасида Сирожиддин 2008 йилда Швецариянинг Сант-Галлен шаҳрида заиф эшитувчи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, 2015 йилда Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам ғалабақозониб,Ўзбекистон шуҳратини яна бир бора оламга ёйди.

Жорий йилнинг 6-16 июль кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида заиф эшитувчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақага кетиш олдидан ҳурматли юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Сирожиддин билан шахсан учрашиб, унга 2 хонали уй совғақилиб, бўлғуси мусобақада унга омад тилади.

Ўз ўрнида Сирожиддинҳам Президентимизга ушбу чемпионатдан албатта чемпион бўлибқайтишни ваъда қилди. "Ваъдага вафо марднинг иши”,- деганла-ридек Сирожиддин ўз сўзининг устидан чиқди ва учинчи марта жаҳон чемпиони деган шарафли унвон соҳибига айланди.

Чемпионат якунларига кўра 8 очко жамғарган Сирожиддин 1-ўринни қўлга киритди ва мусобақа ғолибига айланди. Маълумот учун шуни айтиб ўтиш керакки, мусобақада турли мамлакатлардан кел-ган 30 нафар шахматчи ўз омадини синаб кўрди. Якунда эса омад арнасойлик Сирожиддин Зайниддиновга кулиб боқди.

Сирожиддин - ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

Бундай кунларга етиш осонликча қўлга киритилмади. Меҳнатни, машаққатни билмайдиганлар бўлсаҲайитгул опадан сўрашсин. Чунки, бу опа мактабда дарс бериш билан бирга деҳқончиликқилди, тиним билмади. Ўғилларининг яхши инсон бўлиб етишиши учун тинмай тер тўкди. Бугун ана шу машаққатли меҳнатлар самарасидан кўнгли тоғдек кўтарилган аёлни бутун Ўзбекистон халқи олқишлашмоқда. Унга ҳавас билан қарашмоқда. Чунки у чемпионнинг онаси!

Абдусаттор АҲМЕДОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар