» » Форишдаги тошда яратилган боғ

Форишдаги тошда яратилган боғ

26 сентябрь 2018 г 2 660 Комментарии: 0

«Қўлба» маҳалласининг Ётоқ қишлоғида яшовчи Ҳамза Темиров нафақага чиққач уйда бекор ўтиришни ўзига эп кўрмади.

Туман ўрмон хўжалиги маъмурияти билан бамаслаҳат иш тутиб, Ётоқ қишлоғи ҳудудидаги тоғбағрида боғ яратиш мақсадида бир гектар ер олди. Уч нафар фарзандини ёнига олиб, бир гектар ерга 120 туп олманинг «Супер голден» навини ва 50 туп ўрик кўчатлари экди. Булоқдан челаклаб сув ташиб, барча кўчатларни бехато ундириб олди. Бундан ташқари тоғҳудудига ёнғоқ, гилос, олхўри, шафтоли ва бошқа мевали дарахт кўчатлари ҳам экди.

Бугунги кунда экилган олма ва ҳар хил турдаги мевали дарахтларни кўрган кишининг кўзиқувнайди Боғдаги барча ишларни фарзандлари кўмагида бажаради. Йилига боғдан 8-10 миллион сўмгача даромад қиляпти.

Бу йил кўчатларимизни экканимизга 7 йил бўлди. Четдан келтирилган олманинг «Супер голден» нави ниҳоятда серҳосил бўлиб, икки йилда ҳосилга кирар экан. Келгусида ушбу тошлоқжойлар ҳисобига боғимизни кенгайтириш ниятидамиз, – дейди Ҳамза Темиров.

Рашид КАРИМОВ.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!