Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

22 март 2018 йил
1 195
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

Маматқулов Ганишер Абдукаримович

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 64-уй

Телефон: 0 (372) 226-56-68

E-mail: iqtisod@jizzax.uz

Меҳнат фаолияти:  02.04.2018 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг чоршанба куни соат 09-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажбурияти ва вазифалари 

Вилоятнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш котибиятга раҳбарликни амалга оширади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқилишини ташкил этади  ва унинг ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш ва истиқболсиз корхоналарга нисбатан банкротлик механизмини фаоллаштириш чораларини кўради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастурлари бажарилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, вилоятнинг  экспорт имкониятларини кенгайтириш ишларини ташкил этади.

Банк-молия тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоят давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини ташкил этиш, пул-кредит, солиқ сиёсатини амалга ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.

Халқ истеъмоли моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолини бу маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этади. Аҳолига савдо,  маиший ва бошқа хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва касаначиликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Вилоят ҳокими ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

– инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича вилоят комиссияси;

-молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ва ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича вилоят комиссияси;

-пул-кредит сиёсати вилоят комиссияси;

-вилоятнинг экспорт имкониятларини ривожлантириш бўйича  комиссия;

-вояга етмаганлар бўйича вилоят ҳокими ҳузуридаги доимий комиссия;

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

-вилоят ҳокимлиги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси;

-вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси;

-вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси;

-Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг вилоят бошқармаси;

-вилоят давлат солиқ бошқармаси;

-монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси;

-Марказий банк вилоят бошқармаси ва барча тижорат банклари вилоят бошқармалари;

– вилояти назорат-тафтиш бошқармаси;

-вилоят статистика бошқармаси;

-халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи корхоналар

-саноат корхоналари;

-суғурта ташкилотлари;

-автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари;

-вилоятдаги савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

-вилоят давлат мулкини бошқариш бошқармаси ва бозор инфратузилмаси ташкилотлари;

-Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси ;

-Товар-хом ашё биржасининг вилоят филиали;

-бозорлар;

-савдо базалари;

-корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича вилоят комиссияси.

Маматқулов Ганишер Абдукаримович ҳақида тўлиқ маълумот 

2018 йил апрелдан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.  1976 йил  Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2007 йил Тошкент Молия институти (сиртқи)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги банк иши. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1995-1999 йй. – «Ўзсаноатқурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали кассири, катта кассири

1999-2003 йй. – «Ўзсаноатқурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали ташқи иқтисодий фаолият бўлими 1-тоифали иқтисодчиси, капитал қўйилмалар ва пудратчи ташкилотларни молиялаш ва кредит ажратиш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси, 2-тоифали иқтисодчиси

2003-2004 йй. – «Ўзсаноатқурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали капитал қўйилмаларни молиялаш ва муҳандислик хизмати бўлими бошлиғи

2004-2008 йй. -«Ўзсаноатқурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали бошлиғи ўринбосари

2008-2008 йй. – «Ўзсаноатқурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали бошлиғининг биринчи ўринбосари

2008-2009 йй. – «Ўзсаноатқурилишбанк» Амир Темур филиали бошқарувчиси

2009-2011 йй. – «Ўзсаноатқурилишбанк» Самарқанд минтақавий филиали бошлиғи

2011-2017 йй. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи

2017-2018 йй. – «Микрокредитбанк» аксиядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси

2018 й.-ҳ.в. – Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

mazhburiyati-vazifasi-va-u-aida-tli-malumot.doc [41,5 Kb] (юклаб олинди: 4)

Онлайн: mazhburiyati-vazifasi-va-u-aida-tli-malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ
22 март 2018, Четверг
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар