» » Жиззахда “Мурувват карвони” номли хайрия тадбир ўтказилди

Жиззахда “Мурувват карвони” номли хайрия тадбир ўтказилди

03 декабрь 2018 г 2 696 Комментарии: 0

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири Жиззах вилоятида ўтказилди.

Хайрия тадбири доирасидаги 100 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 20 нафар жисмоний имконияти чекланган шахсларга ногиронлик аравачалари берилди.

Икки нафар ёрдамга муҳтож оилаларнинг уйларини таъмирлаш ишларига маблағлар ажратилди.

Шу куннинг ўзида Фонд томонидан шаҳар ва туман бош имом-хатиблари орқали вилоятидаги 171 та жоме масжидга тўртта номдаги диний-маърифий китоблар берилди.

Шунингдек, тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан тадбирда иштирок этган ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бор шахсларга Жиззах шаҳаридаги “Шохсарой” тантаналар мажмуасида хайрия дастурхони ёзилди.

Тадбир доирасида вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича вилоят хайъати раиси Э.Исматовга  ташаккурнома берилди.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!