» » Зарбдор туманида  “Ёшлар меҳнат гузари” фаолиятини бошлади

Зарбдор туманида  “Ёшлар меҳнат гузари” фаолиятини бошлади

14 декабрь 2018 г 2 740 Комментарии: 0

Ишсизлик, бандлик, меҳнат мигратцияси бу каби терминларга ҳозирги кунда биз жуда кўп маротаба дуч келамиз ва такрорлаймиз. Чунки ушбу масалалар бизнинг замонимизда долзарб ва муҳим масалалардандир.

Албатта ишсизликнинг олдини олиш мақсадида юртимизда қатор фармон ва қарорлар имзоланиб, ижроси жойларда изчиллик билан олиб борилмоқда. Айниқса бу борада ёшлар қатламига берилган эътибор тақсинга лойиқ.

Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz”  давлат дастури тўғрисида” ПФ-5466-сонли Фармони Ёшлар бандлиги ва ёш тадбиркорлар учун энг муҳим фармондир.

Ушбу фармон доирасида тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи ва эндигина тадбиркорлик фаолиятига қадам ташлаётган ёшларимизга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, республикамизнинг барча туман (шаҳар) марказларида Ёшлар меҳнат гузарлари қурилиши режалаштирлган.

Зарбдор туманида ана шундай “Ёшлар меҳнат гузари” фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров, туман ҳокими ўринбосари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Зокир Муллажонов ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Очилиш маросимида сўз олганлар туман ёшларини “Ёшлар меҳнат гузари” билан қутладилар ва бу берилган имтиёздан оқилона ва самарали фойдаланишга чақирдилар.Аввало сиз ёшларни муҳташам бино билан самимий қутлайман! Бу ерда яратилган имтиёзлардан оқилона фойдаланган ҳолда ўз тадбиркорлик фаолиятингизни бошлашингизда ва ривожлантиришингизда сизларга хизмат қилишига ишонаман, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев.

“Ёшлар меҳнат гузари” икки қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватида, гўзаллик салони, “Book” кафе, иккинчи қаватида инглиз тили тўгараги ҳамда тикувчилик тўгараги ўз фаолиятини олиб боради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!