» » “Манас” қишлоғининг “Маржон” ансамбилига ​“Маржон миллий халқ ансамбли” номи берилди

“Манас” қишлоғининг “Маржон” ансамбилига ​“Маржон миллий халқ ансамбли” номи берилди

28 январь 2019 г 2 274 Комментарии: 0

“Обод қишлоқ” дастури бўйича республикамизда биринчи бўлиб ободонлаштирилган Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоғининг “Маржон” қирғиз миллий ансамбилига Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан “Маржон миллий халқ ансамбли” номи берилди. 

Шу муносабат билан “Манас” қишлоғида бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Республика қирғиз миллий маданият маркази, вилоят, туман хокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят бўлимлари вакиллари, санъаткорлар, маданият ходимлари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Қишлоқнинг ёшу қариси иштирок этган тадбирда бадиий жамоага “Маржон миллий халқ ансамбили” дипломи тантанали топширилди. 
12.JPG
Ўтган асрнинг 80-йилларида ташкил топган “Маржон” қирғиз миллий фолклор ансамбли санъатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келган бадиий жамоалардан бири ҳисобланади. Ансамбль республикамизнинг барча ҳудудларида, Россия, Германия, Польша, Венгрия каби қатор хорижий мамлакатларда гастрол сафарида бўлган. Кўплаб фестиваллар ғолиби бўлган жамоанинг кейинги йилларда фаолияти деярли тўхтаб қолганди. 
2018 йилда “Обод қишлоқ дастури амалга оширилиши шарофати билан ансамбль қайтадан туғилди. Қисқа муддатда қайта тикланган ансамбль туман ва республикамиз миқёсида ўтказилган маданий ва оммавий тадбирларда фаол қатнашиб юксак бадиий ижрочилик маҳоратини намойиш этди. 40 нафар манаслик талантли ёшлардан ташкил топган бадиий жамоа ўтган йили шаҳар туман бадиий жамоалари ўртасида танловнинг вилоят, республика босқичларида иккинчи ўринни эгаллади. Катта байрам ва фестивалларда, жумладан атоқли адиб Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб Тошкентда ўтказилган концертда муваффақиятли иштирок этди. 
4.JPG
Тадбир иштирокчилари томонидан Президентимиз ташаббуси билан қишлоқларимиз қиёфаси кундан-кунга кўркамлашиб бораётганлиги, жумладан, “Манас” қишлоғи 45 иш кунида қайта қурилиб, таъмирланиб, шаҳар қиёфасидаги бир гўзал масканга айланганлиги алоҳида таъкидланди. Ушбу тадбир ўтаётган муҳташам “Манас” маданият саройи, қишлоқнинг бадиий жамоаси “Маржон”нинг қайта тикланиши ва унга “Миллий халқ ансамбили” номи берилиши ҳам давлатимизнинг эътибори туфайли амалга оширилган катта ишларнинг ҳосиласи эканлиги эътироф этилди. 
Жумладан, Республика қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Раҳматулла Жабборов ўз сўзида давлатимизнинг одил сиёсати ва республикамиздаги тинчлик осойишталик туфайли миллатлараро дўстлик мустаҳкамланиб мамлакатимизда барча миллат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаши, ривожлантириши ва келгуси авлодларга мерос қолдириши учун зарур шароитлар яратилганига эътибор қаратди. 
6.JPG
– Бадиий жамоамиз халқ ансамби номига сазовор бўлиши бизга билдирган катта ишонч, – дейди ансамблнинг бадиий раҳбари Абдувосит Зоидов. – Бу яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, халқимиз миллий маданиятини ривожлантириш йўлида ўзимизнинг бадиий маҳоратимизни янада ошириш масъулиятини юклайди. 
“Маржон” миллий халқ ансамбли томонидан намойиш этилган концерт дастури йиғилганларни хушнуд этди.
7.JPG
9.JPG
12.JPG
Т. Бекназаров, Ж. Ёробеков (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!