» » Зомин автовокзали ишга тушди

Зомин автовокзали ишга тушди

03 май 2019 г 3 378 Комментарии: 0

Зомин тумани марказида янги автовокзал иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 1,7 гектар майдондаги автошоҳбекат иншоотларини барпо этишда 6 миллиард 300 миллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.

Автошоҳбекатда йўловчилар ва автотранспорт хайдовчилари учун барча қулайлик мавжуд. Бош бинодаги кутиш зали мажмуасида биринчи тиббий ёрдам, ҳайдовчилар учун дам олиш, она ва бола хоналари, диспетчерлик хизмати, чиптахона, кафе-бар фаолият кўрсатмоқда.
Мажмуа таркибида автобус, микроавтобус ва йўналишсиз таксилар учун алоҳида кутиш майдонлари барпо этилган. Автотранспортларни техник кўрикдан ўтказувчи механик хизмати йўлга қўйилган.
Ҳозиргача туман марказидан йўловчиларга Зомин – Жиззах, Зомин – Даштобод, Зомин – Дуоба, Зомин – Култепа, Зомин – Зарбдор йўналишларида автобус ва микроавтобуслар хизмат кўрсатаётган эди. Янги автошоҳбекат ишга тушиши билан Зомин – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди.
– Тошкент – Зомин йўналиши бўйича 51 йўловчи сиғимли “Yutong” русумли замонавий 2 та автобус қатнови йўлга қўйилди, – дейди Зомин автовокзали раҳбари Шавкат Имонов. – Яқин кунда уларнинг қаторига учинчи шундай автобус қўшилади. Келажакда 20 та “Isuzu” русумли автобус келтирилиб, туман марказини қишлоқлар билан боғловчи йўналишлар сони яна кўпайтирилади.
Республикамизнинг энг жозибадор сайёҳлик ҳудудларидан бири бўлган Зоминда янги автошоҳбекатнинг барпо этилиши йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида туман иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади. 
3.jpg
4.jpg
8.jpg
13-faqat saytga..jpg
Т.Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!