» » Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

03 май 2019 г 1 730 Комментарии: 0

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонуни кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Қонун билан мазкур ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда. Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш шулар жумласидандир.

Чунки айнан шу йўналишлардаги жиноятлар учраб турибди.Маълумотларга тўхталадиган бўлсак, ушбу соҳада содир қилинган жиноятлар учун 2016 йилда 10 та, 2017 йилда 4 та ва 2018 йилда 11 та фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жиноий жазо чоралари етарли эмаслигини кўрсатди. Бундай ҳолатни бартараф этиш мақсадида Жиноят кодексининг 202-моддасига киритилаётган ўзгартишлар белгиланган жазоларнинг санкциясини оширишни назарда тутмоқда.
9d62aed9-a1c3-4ca8-b2e3-2f4c3dc0da30.jpg
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 63-моддаси санкцияси ҳам кучайтирилмоқда ва ушбу модда янги қисм билан тўлдирилмоқда. Кодекснинг 84-моддаси санкциясида белгиланган жавобгарлик кучайтирилмоқда ва ҳ.к.
Мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши профилактик тадбирларнинг кучайишига, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш борасида масъулиятини оширишга, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари иш фаолиятини тезкор ва самарали ташкил қилишга хизмат қилади.
Сенаторлар мазкур қонунни маъқуллади.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!