» » Жиззахда “Темур тузуклари” билимдонлари сараланмоқда

Жиззахда “Темур тузуклари” билимдонлари сараланмоқда

27 июль 2019 г 1 861 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида жойлашган Болалар кутубхонасида ва ҳарбий қисмларда, Вилоят божхона бошқармаси, Миллий гвардияга қарашли  вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Жиззах ФВВнинг ЁХБ ҳарбий қисмлар, бўлинмаларидан 30 ёшгача бўлган офицер, сержант ва оддий аскарлар ўртасида “Темур тузуклари” билимдони танловининг биринчи саралаш босқичи ўтказилди.

Танлов якунларига кўра фахрли биринчи ўринларни қўлга киритиб, ҳудудий босқичига йўлланмани қўлга киритган ҳарбий хизматчилар қуйидагилар бўлди.

-“Н”- ҳарбий қисм ШБҲХ оддий аскар Асадулло Эрматов,

-Вилоят Божхона бошқармаси кичик сержанти Умиджон Сайфуллаев,

-Миллий гвардяга қарашли вилоят Қўриқлаш бошқармаси сафдори Бехруз Тилавқобилов,

-Жиззах ФВВ нинг ЁХБ катта лейтенант Фаррух Абдурахмонов,

Ўтказилган танловда “Н”- ҳарбий қисмидан 63 нафар,  Вилоят божхона бошқармасидан 14 нафар,  Миллий гвардяга қарашли вилоят Қўриқлаш бошқармасидан 232 нафар, Жиззах ФВВнинг ЁХ бошқармасидан 35 нафар жами 344 нафар ёш ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз ушбу танловнинг саралаш босқичлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!