Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Республикадан ташқарида мустақил ишлашни хоҳловчи фуқаролар диққатига эслатма

Республикадан ташқарида мустақил ишлашни хоҳловчи фуқаролар диққатига эслатма

15 август 2019 йил
127
0

Одамзотни ўта камситиш ва таҳқирлаш бўлган одам савдоси инсониятга нисбатан энг оғир жиноятлардан биридир ва у кишиларни барча меҳнат ва Конституцион ҳуқуқлардан маҳрум этади.

Ана шуни назарда тутиб, Жиззах вилояти Меҳнат Бош бошқармаси бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда хорижда меҳнат қилаётганлар бўйича мониторинг ташкил этди.

Хорижда қонуний йўл билан ишлашни истовчи ҳар бир фуқаро Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки унинг ҳудудий филиалларига албатта мурожаат қилиши керак.

Агар ҳусусий каналлар орқали иш ҳақи топиш мақсадида хорижга чиқилаётган такдирда ҳам албатта вилоят Меҳнат Бош бошқармаси ёки унинг туманлардаги тизимлари хабардор қилиниши зарур.

Мазкур йўналишда аҳолини хабардор этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар билан ҳамкорликда "Республикадан ташқарида мустақил ишлашни хоҳловчи фуқаролар диққатига ЭСЛАТМА" номли хабарномани тарқатишмоқда.

Қуйида мазкур эслатманинг электрон шаклини юклаб олишингиз мумкин.

eslatma.zip [41,09 Kb] (юклаб олинди: 0)

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар