» » 5 нафар жиззахлик шифокор соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди

5 нафар жиззахлик шифокор соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди

16 декабрь 2019 г 2 649 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг  буйруғи билан аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ишида ўзини кўрсатган, етарлича иш тажрибасига ва касб малакасига эга бўлган, ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган соғлиқни сақлаш ходимларидан бир гуруҳи "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қувонарлиси улар орасида 5 нафар вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

Жиззах тиббиёт коллежи мажлислар залида "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонини ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Уни вилоят Соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Норқўзиев олиб борди.

"Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Маҳмуд Эгамбердиев, Фориш туманидаги “Марғиёна” клиникаси директори Аваз Бегиев, Вилоят эндокринология диспансери бош шифокори Озодбек Мавланов,  Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси 25- сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Холжон Мавлонова ва Зомин туман тиббиёт бирлашмаси бўлим мудири Фахриддин Нишоновларга тантанали равишда топширилди.

– Бундай эътибордан бошимиз кўкка етди, – дейди соғликни сақлаш  фахрийси, Фориш туманидаги “Марғиёна” клиникаси директори Аваз Бегиев. – Касбимни яхши кўраман. Касбим орқасидан обрў-эътибор топдим. Халқимиз эъзозига сазовор бўлдим. Шунинг учун нафақага чиққан бўлсам ҳам фаолиятимни давом эттираяпман. Йиллар давомида олган билимим ва тажрибамни ёш ҳамкасбларим, шогирдларим билан бўлишаётганимдан хурсандман. Ушбу рағбат мени кучимга куч қўшиб, ўз ишимни янада яхшироқ бажаришга, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона меҳнат қилишга ундайди.

Вилоят ССБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!